Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Олий таълим муасасаларидаги учрашувлар ниҳояланди

 
 

9 ноябрь куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида бўлиб ўтган тадбир олий таълим муассасаларида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида диний уламолар билан ташкил этилган учрашувларга ниҳоя ясаб берди. 7 ва 8 ноябрь кунлари Самарқанд тиббиёт институти ва Самарқанд ветеринария институтида ҳам мазкур учрашувлар бўлиб ўтган эди.

Тадбирлар давомида маърузачи сифатида иштирок этган вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров асосан, ёшларнинг маънавий онгини оширишга, атроф-жавонибдаги ҳолатлар ҳақида мушоҳада юритишга, воқеа-ҳодисотлар ҳақида олинган билимлар асосида шаклланган мафкуравий иммунитет асосида фикр юритиб хулоса чиқаришга чорлади.

Учрашувларда жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш каби мавзуларда маърузалар қилиниб, муҳокамалар олиб борилди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифаларидан биридир.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 746
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/oliy-talim-muasasalaridagi-uchrashuvlar-nihoyalandi
Чоп этилган вақт: 22/09/2020 08:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг