Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ОЛИС ТУМАНЛАРДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан Умумхалқ байрами 9-май – Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан вилоятнинг чекка туманлари ва чегараолди ҳудудларида жойлашган масжидларга жума намозини адо этиш ва ўша атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ногиронлар, ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида малакали имомлар сафарбар этилди.

6 май жума куни вилоятнинг чегараолди ҳудудларидан Булунғур туманидаги “Оломон” жоме масжидига “Хўжа Исҳоқи Вали” жоме масжиди имом хатиби Ихтиёр Орзиқулов, чекка ҳудудлардан Нарпай туманидаги “Беш Қозоқ” жоме масжидига Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Умид Рустамов, Каттақўрғон туманидаги “Абдураҳмон ота” жоме масжидига “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Жаҳонгир Ҳотамов, Пахтачи туманидаги “Тошкўприк” жоме масжидига “Хўжа Аҳрори Вали” жоме масжиди имом хатиби Баҳодир Шариповлар ташриф буюрдилар.

Воизлар жума намозида тезис асосида маъруза қилар эканлар, юрт тинчлигини авайлаб-асраш, доимо ҳушёр туриш, айниқса чегара ҳудудларда ҳушёрликни янада ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтдилар. Байрам муносабати билан масжидлар, қабристонларни обод этиш, қўни-қўшнилар, қариндошлар ҳолидан хабар олиш фазилати ҳақида ҳам батафсил тўхталдилар.

Намоз адо этилгач, имом домлаларимиз масжид атрофида истиқомат қилувчи кекса отахонлар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғалари улашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакилиги


Киритилган вақти: 07/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1793
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/olis-tumanlarda-bayram-shukuhi
Чоп этилган вақт: 09/12/2019 18:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг