Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ОЛИС ҲУДУДЛАРДА ЭЗГУЛИК ТАФТИ

 
 

Бугун юртимизда ўзгача жараён, ўзгача ҳолат. Барчага эътибор қаратилган, муаммолар бартараф этишга йўналтирилган, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-муравват қўллари узатилмоқда.

2017 йил 29 апрель куни вилоятнинг олис ҳудудларидан бири Қўшработ тумани Тегирмоновул маҳалласида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Пўлатова Маҳфуза Темировна ана шундай эътибордан мамнун бўлди.

Самарқанд шаҳар бош имоми ҳамда "Шоҳи Зинда" жоме масжиди имом хатиби Нуриддинхон Исламов масжид ходимлари билан биргаликда Маҳфуза Пўлатова хонадонига ташриф буюрди.

Ташриф асносида бемордан ҳол-аҳвол сўралди, унга совға-саломлар ҳамда ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Кўнглини кўтарувчи илиқ сўзлар айтилди. Бугунги кунда ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилди.

Кетиш олдидан беморнинг ўзи, оила аъзолари, маҳалла фаоллари эътибор учун миннатдорчилик билдириб, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да олиб борилаётган ишларга ривожлар беришини Яратгандан сўраб қолдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/04/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1794
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/olis-hududlarda-ezgulik-tafti
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 00:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг