Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Одам савдоси аср муаммоси

 
 

Мактабни тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган айрим ёшлар осон пул топиш илинжида хорижга ишлаш учун кетаётганлиги учраб турибди. Бугуннинг энг ташвишли ҳолатларидан бири, чет элга ноқонуний тарзда ишга чиқаётган шахсларнинг кўпчилиги йигирма биринчи асрнинг трансмиллий ташкилий жиноятчиликнинг учта энг хавфли туридан бири – халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи, куч ишлатиш, яъни экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар вакилларининг тузоғига тушиб қолмоқда. Вояга етиб келаётган ёшларни ана шу каби хавф-хатарлардан огоҳ қилиб бориш зарурати ошиб бормоқда.

Шу мақсадда Оқдарё тумани “Билол” жоме масжиди имом-хатиби Раҳмутуллоҳ Қурбонов тумандаги 7 мактабда бўлиб, ўқувчилар билан “Одам савдоси” мавзусида суҳбат ўтказди. Ўқувчи ёшларга Ислом дини таълимотларида одам савдоси қораланиши, инсон ҳур яратилгани, ватанни севиш, илм-маърифатнинг фазилати борасида сўзлаб берди. Шундан сўнг ўқувчиларда илмга тарғиб ҳосил қилиш учун энг аълочи ўқувчиларга китоблар совға қилди.

Зеро, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаидир. Инсон доим тафаккур қилиши ва маърифатга интилиши лозим. Шундагина унда маънавият ҳосил бўлади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 22/11/2019 15:55;   Кўрилганлиги: 109
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/odam-savdosi-asr-muammosi
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 00:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг