Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Нотинч оилалар ислоҳ қилинди, беморлар ҳолидан хабар олинди, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатилди

 
 


Чоршанба Самарқанд вилояти имом хатиблари учун аҳоли турмуш тарзини ўрганишга хосланган кун ҳисобланади. Ушбу кунда имомларимиз асосий эътиборларини эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш, нотинч оилаларни ислоҳ этиш, беморлар ҳолидан хабар олиш, руҳий тушкунликка тушганларга далда бериш каби ишларга қаратадилар.

14 ноябрь куни ҳам имом хатибларимиз қатор хайрли ишларни амалга оширдилар.

50 дан ошиқ хонадонга ташриф буюрилган бўлиб, улар орасида беморлар, кексалар, нотинч оилар, руҳий тушкунликка тушганлар мавжуд. мазкурларнинг ҳар бирига муносиб тарзда муолажалар қилинди. Нотинч оилар ислоҳ этилди.

Эҳтиёжмандларга кўрсатилган моддий ёрдамлар ҳам ярим миллион сўмдан ошади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 14/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1313
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/notinch-oilalar-isloh-qilindi-bemorlar-holidan-xabar-olindi-ehtiyojmandlarga-yordam-korsatildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 00:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг