Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

НАВРЎЗ БАЙРАМИ ОЛДИДАН ЙИҒИЛИШ

 
 

Жорий йилнинг 19 март куни Самарқанд шаҳар “Шохи Зинда” жоме масжидида Самарқанд шаҳридаги мавжуд масжид имом хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда вилоят бош имом хатиби Н.Исламов, бош имом хатиб ўринбосари З.Эшонқулов ҳамда вакиллик мутахассиси А.Ҳасановлар қатнашди.

Йиғилишда кўрилган асосий масала Наврўз байрами муносабати билан масжид атрофлари тозаланиб мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экишлари таъкидланди. Шунингдек, масжид атрофидаги кам таъминланган ва боқувчиси йўқ хонадонлар холидан хабар олиш ҳамда совға-саломлар улашиш кераклиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 19/03/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1953
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/navroz-bayrami-oldidan-yigilish
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 05:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг