Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилоятида бўлдилар

 
 

21-22-ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар. Ташрифнинг биринчи куни, 21-ноябрьда Иштихон тумани “Муҳожирлар” жоме масжидида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик, тамирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Масжиднинг  таъмирланиш ишлари шу йилнинг августь ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда масжид биноси, маъмурий хоналар ва таҳоротхонанинг қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Муфтий ҳазратлари масжиднинг  қурилиш, таъмирлаш ишлари юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсияларни бердилар.

           

        Шу куннинг ўзида муфтий У.Алимов ҳазратлари Пайариқ туманидаги “Ислом нури” жоме масжидида бўлиб, жамоат билан хуфтон намозини бирга адо этдилар ҳамда масжид фаолияти билан танишиб, намозхонлар билан суҳбатлашдилар.

         22-ноябрь куни эса Оқдарё туман “Махдуми Аъзам” масжидида бўлиб, Оқдарё туманида фаолият олиб бораётган отинойилар билан учрашдилар ва дин соҳаси вакиллари жумладан отинойиларнинг вазифалари борасида улар билан суҳбатлашдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 22/11/2019 15:17;   Кўрилганлиги: 418
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazratlari-samarqand-viloyatida-boldilar
Чоп этилган вақт: 16/12/2019 09:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг