Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муборак ойдаги улуғ сафар

 
 

Ҳадиси шарифда "Рамазонда қилинган умра (савоби) ҳажга тенг", дея марҳамат қилинган

Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2017” зиёратининг Рамазон мавсуми зиёратчилари ана шундай улуғ савобга эга бўлиш умидида вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар. Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтимом ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону онахонлар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда уларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

Зиёратчилар 13 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро Аэропортидан Саудия Арабистонига қараб учиб кетадилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1215
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/muborak-oydagi-ulug-safar
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 02:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг