Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Москвада йирик Қуръон байрамини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда

 
 

21 октябрь куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида йирик Қуръон байрами ўтказилади. У XIX халқаро Қуръон қорилари мусобақасининг финал босқичи бўлади, дея хабар берди Islam-today нашри.

Тадбирнинг расмий сайтидаги маълумотга кўра, унинг ташкилотчиси Россия ДУМ ва Россия муфтийлар кенгашидир. Мусобақанинг финал босқичида бутун дунёдан 30 нафардан ортиқ қорилар қатнашади.

Шунингдек байрам меҳмонлари турли ижодий жамоалар чиқишларини, турли маҳорат дарсларини, кўргазмаларни, тренинг ва болалар шаҳарчаларини томоша қилишлари мумкин.

Манба: "azon.uz"


Киритилган вақти: 06/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 741
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/moskvada-yirik-quron-bayramini-otkazishga-tayyorgarlik-korilmoqda
Чоп этилган вақт: 24/09/2020 17:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг