Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҲАМЖИҲАТЛИК - ТИНЧЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

 
 

Жорий 2016 йилнинг 16 январ куни Самарқанд шаҳрида “Миллий ва диний ҳамжиҳатлик – тинчлик ва тараққиёт омили” мавзусида миллий маданий марказлар, Дўстлик жамиятлари, диний конфессиялар вакиллари ҳамда аҳоли билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кўплаб ташкилотлар вакиллари қаторида вилоят бош имом хатиби Н.Исламов, бош имом хатиб ўринбосари З.Эшонқулов, шунингдек, Самарқанд шаҳри ва унга туташ туманлардан 100 нафарга яқин имом хатиблар ҳам иштирок этдилар.

Бугунги кунда атрофда бўлаётган вақеа-ҳодисаларни теран англаш, юртимиздаги тинчлик осойишталикнинг янада қадрлаш, миллатлар, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан маърузачилар кўплаб миллат ва турли дин вакилларидан иборат Ўзбекистон халқининг бир осмон остида ҳамжиҳат, тотув-иноқ, қуда-анда бўлиб яшаётганлари, бунинг замирида олиб борилаётган одилона сиёсат, кучли ижтимоий ҳимоя, бағрикенглик тамойиллари ётганини, фуқаролар зиммасида эса бу кунлар қадрига етиб, тинчлик бардавомлиги учун бир тану бир жон бўлиб курашиш вазифаси туришини таъкидладилар.

Хусусан, сўзга чиққан вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон домла Исламов барча динлар тинчлик дини экани, Аллоҳ таоло инсониятни бир ота ва бир онадан яратгини, шунинг учун бутун ер аҳолиси ака-ука, опа-сингил сингари иноқ бўлиб яшашлари лозимлиги, Қуръони каримда ҳам: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот, 13), дея таъкидланганини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда шахмат бўйича турли миллат вакиллари орасида ўтказилган мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Йиғилиш сўнгида миллий-маданий марказлар томонидан ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1461
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/milliy-va-diniy-hamjihatlik---tinchlik-va-taraqqiyot-omili
Чоп этилган вақт: 17/10/2019 23:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг