Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак

 
 

Жиноятчилик – инсонларни бир биридан узоқлаштирадиган, жамият бирдамлигига раҳна суловчи, ривожланишнинг оёғига тушов, ёшларнинг эртасини барбод этувчи иллат. Хуллас, ҳар қанча ёмон таъриф бўлса шунга лойиқ тушунча.

15 ноябр куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор ҳам айнан мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишга бағишланган эди.

Селекторда Юртбошимиз томонидан жиноятларни олдини олишда имом-хатибларга билдирилган ишончни оқлаш мақсадида бугунги кунда ушбу иллатга қарши курашиш борасида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ курашилмоқда. Жойларда аҳоли орасига кириб, уйма-уй юрган ҳолда муаммони барвақт аниқлаш, иллат бўлиб газак олмасидан бартараф этиш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келиняпти.

Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, ўринбосарлар, вакиллик ходимлари ва имом хатиблар жойлардаги масъуллар билан биргаликда айнан ижтимоий оғир аҳволдаги, нотинч, турли муаммолар исканжасида қолган оилаларни аниқлаб, улар билан ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар. Ҳар бир имом хатиб масжид ҳудудидаги маҳаллалар раислари билан биргаликда бу борада махсус режалар ишлаб чиқмоқда. Ўтган ҳафта давомида 100 дан зиёд шу хилдаги хонадонларга ташриф уюштирилди ва аксариятининг ижобий ҳал этилишига эришилди.

Ўрганишлар натижасида мерос масаласида келиша олмаётган туғишганлар, эр-хотин, қайнона-келин, қўни-қўшнилар орасидаги можаролар ислоҳ этиб бориляпти. Тайинли иши йўқ, ичкиликка рўжу қўйган, жиноят қилиш эҳтимоли борларга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўз жонига қасд қилишга урунганлар билан суҳбат асносида уларнинг руҳий кечинмалари, қалб изтироблари тингланиб, ушбу жирканч ишга ундаган сабаблар ахтариляпти. Руҳий-маънавий озуқа бериш орқали иродасини мустаҳкамлаб олишига кўмаклашиляпти.

Таъкидлаш лозимки, уйма-уй юрган ҳолда олиб борилаётган ўрганиш ишлари ийжобий натижа бермоқда ва талай муаммоларни аниқлаб, хайрли тарафга бартараф этишга замин яратяпти.

“Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғу амалга оширилаётган ишларнинг бош шиори бўлмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 04/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2253
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/mening-mahallamda-jinoyat-sodir-bolmasligi-kerak
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг