Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Масъулиятимиз ҳамиша юқори

 
 

1 ноябрь куни имом хатибларимиз фаолиятининг бир қисми ҳисобланган “маънавият соати”нинг навбатдаги машғулотлари вилоят бўйлаб олиб борилди. Машғулотларда шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари томонидан Одам савдосига қарши курашиш, бу борада имом хатиблар олдида турган вазифалар мазмун-моҳияти, уни амалиётга тадбиқ этишга оид маърузалар қилинди. Бу борадаги тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Маълумки, юртимизда барча соҳадаги кадрларни замон талабига жавоб берадиган, малакали, серқирра қилиб тайёрлашга жуда катта эътибор берилмоқда. Шулар жумласида диний соҳа вакиллари – имом хатиб ва имом ноибларни ҳам маънавий бойлигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, замон билан ҳамнафас фаолият кўрсатишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бинобарин, имом-хатибларимиз ҳар куни диний билимларини зиёда қилиш ҳаракатида бўлиш билан бирга дунёда рўй бераётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлишлари масжид қавми билан мулоқат қилганда уларнинг барча диний саволларига асосли жавоб бераолишлари талаб этилади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 744
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/masuliyatimiz-hamisha-yuqori
Чоп этилган вақт: 24/09/2020 15:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг