Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАНЗИЛЛАР ОБОД КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

 
 

11-12 март кунлари юртимизда бўлиб ўтган умумхалқ ҳашари давомида вилоятимиз масжидлари ва масжидларга туташ қабристонларда оммавий тозалик ишлари олиб борилди.

Маҳалла аҳли кўмагида қиш фасли давомида тўпланиб қолган очиқ майдонлар, ариқлардаги чиқиндилар олиб чиқиб ташланди. Дарахтлар оқланиб, кўчатлар экилди. Манзарали дарахтлар, бутазорлар шаклга келтирилди. Қабристонларга алоҳида эътибор берилиб, хас-хашаклардан тўла тозаланди. Ўриндиқлар бўялди ҳамда кўчатлар ўтқазилди.

Вилоят бўйлаб масжидларда, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Фасллар келинчаги баҳор фасли ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўриляпти.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 13/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2562
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/manzillar-obod-kongillar-shod-boldi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 09:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг