Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

 
 

2016 йилнинг 19 январидан 2 февралига қадар Самарқанд давлат университетининг қатор факультетларида норасмий диний оқимлар таъсири, талабаларни бундай оқимлар таъсиридан асраш, уларни бу оқимларга кириб кетишларига йўл қўймаслик, ҳамда миссионерлик фаолиятини олидини олиш мақсадида тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбирларнинг барчасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили, вилоят бош имом хатиби Н.Исламов маъруза билан иштирок этди.

Дин, ақидапарастлик ва таҳдид, ислом дини ақидапарастликни қоралайди, ёшлар ичида диний экстремизм ва миссионерлик ғоялари тарқалишини олдини олишнинг ўзига хос жиҳатлари, диний экстремизм ­­­– тинчлик ва тараққиёт душмани, диний экстремизм – ёшлар келажагига таҳдид, огоҳлик – давр талаби, маънавиятимизга таҳдид келажагимизга таҳдид каби мавзулар асосида ўтказилган тадбирлар давомида талабаларга керакли маълумотлар, тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Ушбу тадбирлар юртимизда тинчликни асраш, барқарорликни таъминлаш замирида олиб борилаётган ишларнинг муҳим бўлагидир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 06/02/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 3038
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/manaviy-marifiy-tadbirlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 02:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг