Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Малака ўқувлари самарали бўлмоқда

 
 

Давлатимиз раҳбарининг: “Имом-хатибларнинг ён-атрофимизда бўлаётган ўзгаришларни чуқур англаб, халқимизга теран тушунтириб бериш борасидаги долзарб вазифаларини жуда юқори баҳолайман” деб айтган фикрлари бугунда ўз аҳамиятини янада орттирган.

Шу эътибордан, имом-хатиб дунёда юз бераётган жараёнларни доимо кузатиб бориши, атрофидаги воқееликка нисбатан ўз фикри, дунёқарашига эга бўлиши, ўз устида тинимсиз ишлаши лозим. Ана шу мақсадда диний соҳа вакиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида, барча вилоят, туман ва шаҳар бош имом хатиблари учун, қисқа муддатли малака ошириш учун ўқув курсларининг иккинчи босқичи Ўзбекистон халқаро Ислом акедемясида ташкиллаштирилди.

Дарсларни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институтининг профессор-ўқитувчилари  олиб бормоқдалар. Шу ўринда айтиш жоизки Ал-Азҳар университети Магистратура бўлимининг Усулуд дин кафедраси мудири,ҳадис илми фанлари доктор,прафессор ислом академияси талаблари ва тингловчиларига “Маҳорат”  дарсларини ўтмоқда.

 ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмат


Киритилган вақти: 16/01/2020 15:31;   Кўрилганлиги: 1047
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/malaka-oquvlari-samarali-bolmoqda
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 19:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг