Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Каттақўрғон туманига 12 нафар иқтидорли имом сафарбар этилди

 
 

9 ноябрь, 2018 йил. Ҳафтанинг муборак жума куни. Ушбу муборак кунда вилоятимизда кўзга кўринган, кўп йиллардан бери ислом дини хизматида камарбаста бўлиб келаётган 12 нафар тажрибали имом хатибларимиз чекка туманлардан бири – Каттақўрғон туманидаги масжидларга жума намозини адо этиб бериш учун ташриф буюрдилар. Вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов, Булунғур тумани бош имом хатиби Т.Равшанов, Пастдарғом тумани бош имом хатиби О.Назаров шулар жумласидан.

Ўзига хос тарих ва қадимий маданиятга эга бўлган Каттақўрғон туманида бугунги кунда 31 та жоме масжид фаолият кўрсатмоқда. Сон жиҳатидан бу вилоятда иккинчи ўрин ҳисобланади. Мазкур 31 масжиднинг 12 тасида намозхонлар меҳмон имом хатибларнинг илмларидан, тажрибаларидан баҳра олдилар. Ўз навбатида воизлар чет ҳудудлардаги масжидларни обод этиб турган масжид имом хатиблари ва намозхонларга миннатдорчиликлар билдириб, дилларига хушнудлик улашдилар.

Тажриба билан ўртоқлашиш, имомларнинг рағбатини ошириш, самарали фаолият олиб боришларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир келгусида ўз мевасини беришига ишонамиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 760
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/kattaqorgon-tumaniga-12-nafar-iqtidorli-imom-safarbar-etildi
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 11:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг