Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрдилар

 
 

18 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси иштирокчилари 19 октябр куни Шарқ дурдонаси бўлган Самарқандга ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар дастлаб, Республикамиз Биринчи Президанти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат этдилар. Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Озарбойжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедьяров, Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар бўйича давлат вазири, Бош вазирнинг махсус ёрдамчиси Саид Ториқ Фотимий, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Бандар Ҳажар бошчилигидаги делегатциялар юртбошимиз қабрини зиёрат этиб, гулчамбар қўйдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Зиёрат асносида меҳмонлар ўзбек халқига ўзлигини қайтариб берган, юртни мустақиллик сари бошлаб, қисқа вақт ичида асрга татигулик ислоҳотлар, бунёдкорликлар олиб борган марҳум Ислом Каримов мангу қўним топган жой унинг номига ўта муносиб бўлгани, Самарқандда илк қурилган масжид – “Хизр” масжиди ёнида ва улуғ саҳоба Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу қабрларининг яқинидан танланган ўрин оқилона танлов эканини эътироф этдилар.

Сўнгра меҳмонлар Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси ҳамда Имом Бухорий мажмуасини зиёрат этиб, Ўзбекистонда олиб борилаётган диний соҳадаги эътиборга юксак баҳо бердилар.

Ташриф сўнгида мусулмон олами эътироф этган кўплаб уламоларга бешик бўлган Ўзбекистон бугунги кунда ҳам ота-боболари изидан бориб, ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшаётгани, дунё ҳамжамиятида ҳам муносиб ўрин топиб бораётганини таъкидлаб, бу диёр ва унинг халқига порлоқ келажак тилаб қолдилар.

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакили ўринбосари


Киритилган вақти: 20/10/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1657
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/islom-hamkorlik-tashkiloti-tashqi-ishlar-vazirlari-kengashi-ishtirokchilari-samarqandga-tashrif-buyurdilar
Чоп этилган вақт: 09/12/2019 04:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг