Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМЛАРИМИЗ ШОҲСУПАДА

 
 

Жорий 2016 йил 24 май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани имом-хатиблари ва имом ноибларидан иборат футбол гуруҳи туманда ташкил этилган ташкилот ва идоралараро футбол мусобақасининг финал босқичида иштирок этишди. Финалда туман Ички Ишлар бўлими футбол жамоаси имомларимизга қарши тўп сурди.

Шиддатли кечган ўйинда натижа 4 : 5 ҳисобида туман ИИБ жамоаси фойдасига ҳал бўлган бўлсада имомлар жамоаси 21 март - “Наврўз” байрамидан бери дамов этиб келяётган мусабақа давомида иродали ўйинлар ва қатор ғалабалар намойиш этиб бердилар.

Гуруҳ баҳсларида “Ободонлаштириш бошқармаси” жамоасини 5 : 0 ҳисобида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жамоасини 5 : 0 ҳисобида, Солиқ инспексияси жамоасини 3 : 2 ҳисобида мағлуб этган имомлар нимчорак финалда туман Халқ таълими бўлими жамоасини 10 : 2 ҳисобида енгишди.

Чорак финал баҳсида Кампютер техналогиялари коллежи жамоаси билан 8 : 7 ҳисобида натижа кўрсатиб, ярим финалда Сув ҳавзаси транспорти коллежи жамоаси қаршилигини 6 : 1 ҳисобида енгиб ўтдилар ва финалга йўл олдилар.

Финалда юқорида зикр этилган натижани қўлга киритган имомлар жамоаси мусобақа давомида кўрсатган ўйинларига биноан қуйидаги йўналишлар бўйича фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар:

“Энг кўп гол урган ўйинчи” – Чағатой жоме масжиди имом хатиби Эгамбердиев Шуҳрат;

Энг яхши марказий ярим ҳимоячи” – Хўжа Жарроҳ жоме масжиди имом хатиби Шамсиддинов Сирожиддин;

“Энг яхши марказий ҳимоячи” – Таварон жоме масжиди имом хатиби Мамадалиев Нусратуллоҳ;

“Энг яхши ўнг қатон ҳимоячиси” Қоқсой жоме масжиди имом хатиби Сайфиев Азизбек.

Гарчи дарвозабон бўлсада ўз дарвозасидан рақиб дарвозасига чиройли гол ургани учун Янги Равот жоме масжиди имом хатиби Боходиров Фахриддин “Энг чиройли гол соҳиби” деб топилди.

Мусобақа давомида қоидани бузмаганлиги, бирорта ҳам огоҳлантириш олмагани учун Каттақўрғон тумани бош имом хатиби Шомуродов Хайрулло “Энг тартибли ўйинчи” сифатида фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Имом-хатибларимизни чиройли натижа билан табриклаймиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1400
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/imomlarimiz-shohsupada
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 16:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг