Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имомларимиз Россия мусулмонлари диний анжуманида

 
 

Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлиб турган имомларимиз Свердловск вилоятида режалаштирилган барча тадбирлар, йиғинларда намунали иштирок этиб 29 ноябр куни Масква шаҳрига етиб келишди ва 30 ноябр куни Россия мусулмонлари диний анжуманида иштирок этишди. Бу иштирок махсус таклиф асосида амалга оширилди.

Қуйида ушбу ажуман фотолавҳаларининг айримлари билан сизларни таништирамиз

Эслатиб ўтамиз, ушбу делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Самарқанд вилояти бош имом хатибининг ўринбосари, “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов ва “Дўстжонбой ота” жоме масжиди имом-хатиби Баҳром Атаджоновдан иборат.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 30/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2304
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imomlarimiz-rossiya-musulmonlari-diniy-anjumanida
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 22:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг