Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имомларимиз илмий-амалий конференцияда

 
 

2017 йил 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Симпозиумлар саройи”да “Ислом ҳамжиҳатлиги Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Озарбайжон Республикаси диний ташкилотлар билан ишлаш Давлат қўмитаси ҳамда Кавказ мусулмонлари диний идораси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов бошчилигида йигирмадан зиёд вилоят имом-хатиблари иштирок этдилар.

Вакилларимизнинг маълум қилишича, юқори савияда ташкил этилган конференцияда икки қардош мамлакат Ўзбекистон ва Озарбайжонда аждодларимиз томонидан тарихан шаклланган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқларимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, эришилган ижобий натижаларни кенг тарғиб қилиш каби масалалар кенг ёритилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжонни ислом динининг ҳамкорлик ғояларига, қадриятларига динлараро мулоқот ананаларига содиқлигини намоён этиш ва бугунги куннинг долзарб хавфи ва таҳдидларига қарши муштарак позицияни эълон қилиш бўйича фикрлар алмашилди.

Дин ва эътиқод эркинлиги, динлараро мулоқот, диний ва миллий қадриятлар, диний экстремизм ва терроризм салбий оқибатлари, уларнинг жаҳон ҳамжамияти тинчлик ва барқарорлигига таҳдиди ҳамда уларга қарши кураш асослари каби мавзулар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Имом домлаларимиз анжуманда иштирок этиш билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” масжиди ва Тошкент вилоятидаги “Занги ота” зиёратгоҳига ҳам ташриф буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни “Ислом ҳамжиҳатлиги Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция Самарқандда давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 18/10/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2180
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imomlarimiz-ilmiy-amaliy-konferentsiyada
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг