Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом хатиблар ғайрат кўрсатишди

 
 

12 ноябрь куни Ургут тумани бирлик маҳалласи қабристонида катта ҳашар ташкил этилди.

Ҳашарда туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев бошчилигида тумандаги масжид имом хатиблари иштирок этдилар.

Қабристонда қатор ободончилик ва тозалаш ишлари олиб борилди.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир”.(Ар-рохмон,26-оят). Лекин бу фоний дунёдан ўтган инсондан унинг ўчмас хотираси, эзгу ишлари қолади.

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларни қабрларини зиёрат қилиш, қабристонларни озода сақлаш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро, у сизларга охиратни эслатади” деганлар.

Аллоҳ таоло ўтганларимизнинг руҳларини шод, қабрларини пурнур айласин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 12/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1501
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblar-gayrat-korsatishdi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг