Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО МАРКАЗИДА ДИНИЙ ХОДИМЛАР ЎҚУВЛАРИНИНГ II ДАВРА IX БОСҚИЧ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

 
 

2017 йилнинг 8 январь куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг II давра IX босқич ўқувларининг бошланишига бағишланган суҳбат тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан рўйхат асосида масжид имом-хатиблари иштирок этишди.

Мазкур тадбирда Марказ директори т.ф.н. Ш.Зиёдов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири А.Қаюмов ва Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими И.Зуҳриддиновлар қатнашиб, тингловчиларни янги ўқув машғулотларининг бошланиши муносабати билан қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро маркази, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчалар беришди. Марказдаги шарт-шароитлар ҳамда тингловчилар томонидан риоя этилиши лозим бўлган тартиб-қоидалар тушунтирилди.

Мазкур суҳбатда тингловчиларга юртимиздаги диний соҳда эришилган ютуқлар, мустақиллик йилларида марҳув ва муҳтарам юртбошимизнинг шахсан ташаббуслари билан жойларда катта-катта масжидлар, азиз-авлиёларимизнинг абадий қўним топган табаррук қадамжолари таъмирланиб, халқимиз ихтиёрига топширилганини таъкидланди. Бугунги кунда Республикамизда деярли 700 га яқин масжидлар дунёдаги энг нуфузли масжидлар қаторида замон талабларига тўла мос жавоб бераётганлиги фахр билан эсга олинди. Ҳозирда, қўшни Республикалардаги диний аҳвол, марказлашмаган диний бошқарув ва гуруҳбозлик, мазҳаб талашишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Айниқса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан имом хатиблар фаолиятини, уларнинг турмуш даражаларини янада яхшилаш мақсадида, турли хайрли тадбирлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Суҳбат якунида ҳозирдаги айрим фитна-фасод тарқатиб юрган диний экстремистик гуруҳлар фитнасидан доимо огоҳ бўлишлари ва шу билан бирга жойларда ўтказилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари, тадбирларда бу манфур оқимларнинг асл башарасини очиб ташлашларини тингловчиларга ўқтирди. Диний соҳа ходимлари айниқса, имом хатиблар бугунги кунда янада шижоатли ва оқдан қорани ажрата оладиган бўлишлари, бепарволик ва лоқайдликдан доимо огоҳ бўлишларини эслатиб ўтди.

Марказнинг қадрдон тингловчилари ҳукуматимиз томонидан мустақиллик йилларида миллий ва диний қадриятларга, эътиқод эркинлигига берилаётган юксак эътибор ва диний ходимлар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган, барча шароитларга эга бўлган ушбу илм ва маърифат масканида ииккинчи бор ўқувларда иштирок этаётганлари учун аввало Президентимиз ва раҳбариятга самимий миннатдорчилик туйғуларини изҳор этдилар ва дуои хайрлар қилдилар. Тингловчилар бундан олти йил муқаддам бу даргоҳда олган билим ва тажрибалари ўзларининг иш фаолиятлари ва жамоат билан ишлашда анча қўл келганлигини эътироф этиб, дунёда ягона бўлиб турган бу марказ фаолияти ва раҳбарият кўрсатмаларига сўзсиз итоат қилишга бирдек ваъда беришди.

9 январь куни тасдиқланган ўқув жадвалига мувофиқ биринчи машғулотлар ўтказилди. Давомат 100% ни ташкил қилди. “Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти”, “Имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги долзарб вазифалари” мавзуидаги маърузани Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов номидан берилган ваколатга кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров олиб борди.

Марказда тингловчиларнинг самарали таҳсил олишлари, ётоқхонада мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқув хоналари ва ётоқхона электр манбаи, иссиқ сув ва бошқа қулайликлар билан талаб даражасида таъминланган.

Марказ ошхонасида тингловчилар учун уч маҳал иссиқ овқат, ётоқхона буфетида енгил тамадди қилишлари учун зарур шароитлар ташкил этилган.

II давра IX босқич тингловчилари дастлабки машғулотларни кўтаринки кайфиятда бошлаб юборишди.

Манба: “www.bukhari.uz


Киритилган вақти: 09/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2823
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imom-buxoriy-xalqaro-markazida-diniy-xodimlar-oquvlarining-ii-davra-ix-bosqich-oquvlari-boshlandi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг