Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом Бухорий мажмуасида муборак Хаж-2017 сафари муносабати билан элликбошилар йиғилиши бўлиб ўтди.

 
 

Жорий йилнинг 20 июлъ куни Имом Бухорий мажмуасидаҲаж-2017” мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби Ж.Нуриддинов ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда гуруҳ раҳбарлари томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг гуруҳ раҳбарларига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам гуруҳ раҳбарларига маълумот берилди.

Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 21/07/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1258
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/imom-buxoriy-majmuasida-muborak-xaj-2017-safari-munosabati-bilan-ellikboshilar-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 09/12/2019 05:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг