Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ижтимоий ҳимоя-улуғинсоний фазилат

 
 

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоятимиз бўйлаб моддий имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, “Меҳринболик”, “Мурувват”, “Саховат” уйларида истиқомат қилаётганлар, махсус мактаб-интернатларида тарбияланаётганлар ҳолидан хабар олиш ишлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, вилоят имом хатиблари ва саховатпешалар биргаликда жойларда қатор хайрия тадбирларини амалга оширмоқдалар. Жумладан:

2 декабр куни вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, бош имом хатиб ўринбосари Ё.Мансуров, “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом хатиби З.Маҳмудов ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида устоз ва ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов киши ижтимоий ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар интилиб таълим олса, танлаган соҳасининг мутахассиси бўлишга ҳаракат қилса барча мақсад ва орзуларига етишиши мумкинлиги, ҳеч қачон умидни узмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик лозимлиги ҳақида қисқа маъруза қилди.

Тадбир сўнгида 180 нафар ўқувчига қишки иссиқ оёқ кийимлар улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 993
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/ijtimoiy-himoya-uluginsoniy-fazilat
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 03:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг