Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳажингиз мабрур бўлсин

 
 

Жорий йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Юртдошларимиз покиза қалб ила бирин-кетин Саудия Арабистон томон отланмоқдалар. Ҳар йилгидек бу гал ҳам ҳукуматимиз томонидан юқори эҳтимом билан ҳожилар кузатиш ишлари ташкил этиляпти.

Самарқанд вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари ҳозирда Мадина шаҳрида бўлиб турибдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” расмий сайти хабар беришича, бугун, яъни 4 август куни зиёратчилар Мадинаи мунавварани зиёрат қилмоқдалар. Уҳуд тоғи, Қиблатайн, Қубо масжидларига ҳожидарнинг зиёрати ташкил этилган.

Зиёратлар чоғида гуруҳ раҳбари бўлган имом-домлаларимиз зиёратчиларимизга Уҳуд тоғида мусулмонларнинг мушриклар билан қилган шиддатли жанги, Қиблатайн ва Қубо масжидларининг тарихи ҳақида сўзлаб бердилар.

Юртдошларимизга зиёратлари қабул, ибодатлари мақбул бўлишини тилаб қоламиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 04/08/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 860
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/hajingiz-mabrur-bolsin
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 01:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг