Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Екатеринбург сафари давом этмоқда

 
 

Олдин хабар қилганимиздек, Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси марказий муфтиёти раҳбари, муфтий Абдул-Қуддусс Ашарин таклифига асосан ўзбекистонлик имомларидан иборат делегация Екатеринбург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Самарқанд вилояти бош имом хатибининг ўринбосари, “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов ва “Дўстжонбой ота” жоме масжиди имом-хатиби Баҳром Атаджоновдан иборат делегация тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

Имомларимиз сафарлари давомида Россиянинг Свердловск вилояти ҳудудида жойлашган масжидлар, маданий марказлар ва таълим муассасаларида суҳбатлар олиб бормоқдалар. Суҳбатлар асносида соф ислом дини моҳияти нимадан иборатлиги, муқаддас динимиз мақсадини теран англаш лозимлиги борасида тушунчалар берилмоқда. Бугунги кунда ислом дини номидан қилинаётган хунрезликлар, нотинчликлар аслида исломга мутлақо ёт ишлар экани ва бу каби ҳолатлар динимизда қораланиши далил-ҳажжатлар асосида етказилмоқда. Жумладан, 25 ноябр жума куни Свердловск вилоят Верхный Пишма шахридаги Имом ал-Бухорий масжидида жума намози адо этиш асносида Самарқанд вилояти вакили ўринбосари З.Эшонқулов рус тилида эзгулик ва тақво ҳақида, бў йўлда ҳамкорлик қилиш ҳақида маъруза қилиб берди. Маърузани тинглашда 1000дан отиқ турли миллат вакиллари иштирок этди.

Имомларимизнинг Свердловск вилояти бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Ҳозирда улар олий таьлим муассасалари талабалари билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1907
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/ekaterinburg-safari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 06:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг