Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бош имом-хатибларнинг Малака ошириш ўқувлари якунланди

 
 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Республикамиздаги барча вилоят, шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг икки ҳафталик малака ошириш ўқувлари бугун ниҳоясига етди. Ўқув якунида тингловчилардан якуний тест синовлари олиниб, унда яхши натижа кўрсатган имом-хатибларга сертификатлар топширилди.

Тест синовлари 100 баллик тизимда бўлиб ўтди. Унда энг юқори балл олганлар марказ раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳам бор. У киши якуний тест синовларида энг юқори – 100 баллни қўлга киритдилар.

Самарқанд вилоят вакиллиги ходимлари ҳамда вилоятдаги барча диний соҳа вакиллари номидан домлани муборакбод этамиз. Муқаддас динимиз, мусулмонлар хизмати ҳамда Ватанимиз равнақи йўлида бундан буён ҳам ўз билим ва малакаси билан ҳормай-толмай химзат қилишида Аллоҳ таолодан куч-қувват ато этишини сўраймиз.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 25/01/2020 11:14;   Кўрилганлиги: 1139
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bosh-imom-xatiblarning-malaka-oshirish-oquvlari-yakunlandi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг