Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Байрамингиз муборак бўлсин!

 
 


Бугун юртимизда ўзгача шукуҳ, ўзгача тароват. Бошимиз ўзра Муборак Қурбон ҳайити, юртимиз мустақиллигининг 26 йиллик шодиёналари ўзининг кўланкасини ёзиб турибди.

Вилоятимиз масжидларида бир неча кунлик тайёргарликлардан сўнг ҳайит намозлари тинч-осуда ва кўтаринки руҳда ўтди. Маърузаларда Қурбон ҳайити фазилати, бу кунда қилиниши лозим бўлган ишлар, эрк қадри, доруломон дамлар истиқлол шарофатидан эканлиги тўғрисида намозхонларга ваз-насиҳатлар қилинди. Бу кун эзгулик куни экани, кам таъминланганлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар ҳолидан кўпроқ хабар олиш, Қурбонлик гўштларини биринчи галда муҳтожларга улашиш лозимлиги тушунтирилди.

Байрам кунлари арафасида ва ушбу кун вилоят имом хатиблари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кам таъминланганлар, боқувчисини йўқотганлар, беморлар, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийларига, “Мурувват”, “Саховат”, “Меҳрибонлик” уйларида истиқомат қилувчиларга кўплаб мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Хусусан, шаҳар ва туманлардан 200 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига вакиллик томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари олиб берилди.

Юртимиз эртаси учун олиб борилаётган ишларга Яратган ривож бериши, тинчлигимиз бардавом, фаровонлигимиз зиёда бўлишини тилаб дуои хайрлар қилинди.

Бугунги қўшалоқ байрам барча юртдошларимизга муборак бўлсин!



Киритилган вақти: 01/09/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1311
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/bayramingiz-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 05:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг