Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Баркамол авлод тарбияси йўлида

 
 

Жамиятимиз ҳаётида юз бераётган янгиланишлар ўз ўрнида таълим-тарбия соҳасида ҳам кенг кўламли вазифаларни юзага чиқармоқда. Айниқса, ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уни замон талаблари, руҳига мос баркамол шахс қилиб вояга етказишга бўлган эҳтиёж ортмоқда.

Шу мақсадда 8 январ куни Самарқанд шаҳар 21-умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчилари билан илмий-амалий тадбир ўтказилди. Ўқитувчилар олдида турган долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳар Қорабой Оқсоқол жоме масжиди имом хатиби Абдураҳимов Бобобек ҳам иштирок этди.

Б.Абдураҳимов тадбир давомида сўзга чиқиб, бугунги кунда маънавиятини шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва меъзонларни чуқур таҳлил қилиш, уларни яхши англаб етиш зарур эканлиги ва ҳар бир халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларисиз тасаввур этиб бўлмаслиги, бой илмий меросимизни чуқур ўрганиб, ёш авлод онгига сингдириш, уларни анашундай руҳда тарбиялаш баркамол авлод тарбиялаш асоси эканини таъкидлади.

Бугунги жамиятимиз тараққиётида ёшлар маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлиги, чунки миллатнинг жони унинг маънавияти, одоб-ахлоқида бўлиб, жамиятнинг маънавий-ахлоқий илдизи миллат тарихи билан узвий боғлиқ ҳодиса эканлиги, маънавият, биринчи навбатда, ҳар бир инсоннинг ўзгалар билан муносабатида, яъни унинг ахлоқида намоён бўлиши ҳаққида ҳам сўзлаб ўтди.

Тадбир мавзуга доир савол-жавоблар билан ниҳояланди.

Абдуғани Ҳасанов


Киритилган вақти: 11/01/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2055
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/barkamol-avlod-tarbiyasi-yolida
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 12:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг