Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Баҳор эзгулик фаслидир

 
 

Янгиланиш, яшариш фасли баҳор кириб келиши билан дарахт шохларида бўлгани каби қалбларда ҳам эзгулик куртаклари ғунча оча бошлади. Жойларда ёши улуғлар, кўмакка муҳтожлар, ногиронлар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларида истиқомат қулувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий-маънавий кўмаклар кўрсатилди. Айниқса Наврўз байрами муносабати билан эзгулик ишлари ҳар доимгиданда жадал суратда олиб борилди. Жумладан:

23 март куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Шоҳи Зинда” жоме масжиди томонидан шаҳардаги 9-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига Наврўз муносабати билан байрам зиёфати ташкил қилинди. Дастлаб, тарбияланувчилар ўзларининг бадиий чиқишларини намойиш қилдилар. Улар томонидан юртни, ватанпарварликни мадҳ этувчи шеърлар ўқиб берилиб, гўзал рақс ижро этилди.

Сўнг, тарбияланувчилар тўкин дастурхон атрофида жамланиб, ширин таъомлар, баҳорий неъматлардан тановвул қилдилар. Зиёфат асносида болажонларга ташкилотчилар томонидан ширинликлар улашилди.

Шунингдек, масжид томонидан “Меҳрибонлик уйи”нинг ёзги ўйингоҳи учун 40 м2 ҳажмдаги сунъий майса олиб берилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1813
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/bahor-ezgulik-faslidir
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 05:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг