Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Азон – ислом шиорларидандир

 
 

Азон - тавҳид ва иймонга чақириқ, ислом шиорларидандир. У Аллоҳ таолога ниҳоятда маҳбуб ва ҳаммадан зиёда мақбулдир. Аллоҳ таолонинг яхши бандалари уни эшитиб, масжидгаборадилар. Лекин шайтони лаъйин буни эшитишгатоқати етмайди. Шунинг учун, қачон азон айтилса, шайтон уни эшитиб, шердан қочгандай қочади.

Жобир розияллоҳу анҳу  айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Албатта шайтон намозга  айтилаётган азонни эшитганида то “Равҳо” деган маконга етиб боргунича қочиб кетади”. (Ровий айтади: “Равҳо” Мадинадан ўттиз олти мил узоқликдаги макондир. Бугун у “Роҳат булоғи” деб номланади.)

Имом Нававий: “Азон ўз ичига тавҳид қоидалари, Исломнинг шиорларини  изҳор этиш, эълон қилишни олгани учун ҳам шайтон инсонларни васваса қилишдан умидсизланиб қочиб кетади”, деб айтган эканлар.

Азоннинг фазилатларидан яна бири, у айтилган жойда омонлик, тинчлик ва осойишталик бўлар экан. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир қавмда тонгда азон айтиладиган бўлса, албатта улар то кеч киргунча Аллоҳ таолонинг омонлигида бўладилар. Қайси бир қавмда кечаси азонайтиладиган бўлса, албатта улар то тонготтиргунларича Аллоҳ таолонинг омонлигидабўладилар, деганлар (Имом Табароний ривояти).

IX-X асрлардан бошлаб масжидларда одамларни жамоат намозига чақириш мақсадида махсус минора-мезаналар қурилган. Бугунги кунда ҳам миллий меъморчилигмиз андозалари асосида бунёд этилаётган масжидларда минора қуриш анъанаси сақланиб қолган.

Самарқанд шаҳридаги “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида 7000 киши сиғимига эга янги масжид биноси бунёд этилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу масжиднинг минораси қурилишига илк ғиштлар қўйилди. Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби, “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби З.Маҳмудов ва масжид аъзолари ушбу минорадан янгирайдиган азон овози кишиларни ҳидоятга чорловчи, қалбларга таскин, атрофга Аллоҳ таолонинг омонлиги нозил бўлишига сабаб бўлишини сўраб дуолар қилди. Шундан сўнг илк ғиштлар табаррукона тарзда имом-хатиб ва масжид аъзолари томонидан қўйилди. Минора 42 метр бўлиши назарда тутилган. Илоҳим, бу маскан ва иншоатларда Аллоҳ таолонинг зикри, ибодат ва тиловатлар, диний маърифат бардавом бўлсин! Унинг барпо бўлишига хизмат қилаётган ҳамда моддий, маънавий кўмак бераётган барча саховатпеша инсонларнининг ажрини Аллоҳ таоло зиёда қилиб берсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 11/10/2020 15:55;   Кўрилганлиги: 768
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/azon-islom-shiorlaridandir
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг