Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

АНОНС."ҲИДОЯТ САРИ" КЎРСАТУВИ

 
 

Ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаш юртимиз тараққиёти йўлидаги энг устувор вазифалардан биридир. Жисмоний ва маънавий баркамоллик кишини фақат эзгу мақсадлар томон етаклайди. Муқаддас динимиз кўрсатмаси ҳам айнан шудир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандларнинг жисмоний ва ахлоқий тарбияларига алоҳида эътибор қаратишга тарғиб этганликлари маълум.

"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилиб бориладиган диний-маърифий йўналишдаги "Ҳидоят сари" кўрсатувининг 29 апрель (Жума) кунидаги сони "Соғлом она ва бола жамият таянчи" мавзусига бағишланади. Кўрсатувда бошловчи - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳамда Тошкент шаҳридаги "Абдуллоҳ ибн Масъуд" жоме масжиди имом-хатиби Эргашали Мирзаев, "Маҳкам ота" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев, "Аҳмаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадий Эргашев ва Тошкент вилоятидаги "Оқ ота" жоме масжиди имом-хатиби Фахриддин Мирзаевлар иштирок этадилар.

Кўрсатув 29.04.2016й. (Жума) куни соат 18:55 ҳамда такроран 02.05.2016й. (Душанба) куни соат 14:15 да "Ўзбекистон" телеканлида эфирга узатилади. Кўрсатувни ўтказиб юборманг.

WWW.MUSLIM.UZ


Киритилган вақти: 29/04/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2529
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/anonshidoyat-sari-korsatuvi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 00:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг