Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Андижонда Республика анжумани ўтказилмоқда

 
 


Бугун, 2017 йил 15 ноябрь куни Андижон шаҳрида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуида диний соҳа ходимларининг Республика анжумани иш бошлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб портали “muslim.uz” сайтининг маълум қилишича ушбу анжуманни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашда диний соҳа ходимлари вазифаларини белгилаш, ислом дунёсининг қўлга киритаётган сўнгги ютуқлари, ер юзининг турли бурчакларида рўй бераётган беқарор вазиятларнинг асл моҳияти ва мудҳиш оқибатларини муҳокама этиш, ақидапараст оқимлар томонидан фитна чиқариш, ислом таълимотини бузиб талқин қилиш каби оқибати оғир бўлган хатти-ҳаракатларни фош этиш ҳамда аҳиллик ва бағрикенгликка ундовчи ғояларни жамиятда кенг ёйишдан иборатдир.

Бу йилги анжуманда олдингиларидан фарқли ўлароқ қўшни давлатлар Қирғизистон Республикаси мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтамушев ва Қозоғистон Республикаси Жанубий Қозоғистон вилояти Бош имом-хатиби Каримбек Аҳмаджон раҳбарликларидаги диний уламолар иштирок этмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳам вилоят уламолари ва имом хатиблари номидан мазкур анжуманда қатнашмоқда.

Исломнинг тинчлик ва эзгулик дини эканини дунёга тараннум этишни мақсад қилган ушбу анжуман ишига муваффақиятлар тилаймиз.

Суратлар "muslim.uz" телеграм каналидан олинди

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2269
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/andijonda-respublika-anjumani-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 23:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг