Хабарлар

Вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилмоқда

Айни пайтда Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказмоқда. Вилоятдаги барча ташкилотлари раҳбарлари қаторида вилоят бош имом хатиби З. Эшонқулов ва Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н. Исломов ҳам мазкур қабулда иштирок этиб, фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этишда фаол ҳаракат қилишмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Самарқандлик навбатдаги зиёратчилар гуруҳи Умра сафарига кузатиб қўйилди

Хабарингиз бор Умра зиёратига ватандошларимизнинг боришида чекловлар бекор қилиниб, эндиликда умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлган эди. Шунга биноан ҳар ўн кунда вилоятмиздан зиёратчилар Умра сафарига йўл олмоқдалар. Бугун, 10 декабь куни Самарқанд вилоятидан навбатдаги 4 та гуруҳда  196 нафар зиёратчилар Умра сафарига йўлга чиқди. Ушбу гуруҳларга тажрибали, илмли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари бошчилик қилмоқда. Вилоятмизнинг барча туманларидан зиёратчилар куннинг аввалида вилоят вакиллиги биносига йиғилдиилар. Шундан сўнг сафаролди хайрлашуви ва дуолар қилиниб, муборак сафарга кузатиб қўйилди.  

Умра зиёратида улкан ажру савоблар бор. Байтуллоҳнинг атрофида тавоф қилиб айланар экан уларнинг ҳар бир қадамига бир ҳасана ёзилиб, биттадан гуноҳлари ўчириб борилади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган, ул зот айтганлар:

“Кимки Байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади” (Имом Аҳмад).

Аллоҳим, барча яхши ният билан сафарга отланган ва умра ибодатларини адо этиб қайтаётган юртдошларимизнинг ибодатларини қабул қилсин!

 

Отинойиларнинг навбатдаги малака ошириш ўқувлари вилоят вакиллиги биносида бошланди

Олдин хабар берганимиздек Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан отинойлар учун ташкил этилган ўқув курси Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи биносида олиб борилаётган эди. Ўқув машғулотлари 2019 йил 16 сентябрьдан бошланган бўлиб, ҳар бир гуруҳ 2 ҳафта  мобайнида 72 соатлик машғулотларда иштирок этиб келмоқда.

 

Президент 92 нафар маҳбусни афв этди. Улар орасида диндорлар ҳам бор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаёган инсонлар гуруҳини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.       

 

Тошкент шаҳридан келган имом-хатиблар Самарқанд вилоятидаги масжидларда Жума намозларини адо этиб бердилар

Юртимизда барча жабҳаларда  ислоҳотлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Жумладан, диний соҳада ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлаётгани барчамизни хурсанд қилмоқда. Ушбу кунларимизга шукроналик келтириш, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл моҳиятини тушиниб етиш борасида суҳбат қилиш учун Мамлакатимизнинг таниқли уламолари, тажрибали имом-хатиблар чекка ҳудудлардаги масжидларда жума намозларини ўқиб, маъруза билан иштирок этишлари анъана билан давом этиб келмоқда.

 

Муфтий ҳазратлари Урганчдаги мадрасанинг янги биноси лойиҳаси билан танишдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан танишиб, устоз ва талабалар билан мулоқот қилдилар.
Муфтий ҳазратлари бошчиликларидаги аввал ушбу мадраса учун ажратилган янги бинонинг таъмирлаш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар ва ўзларининг муҳим тавсияларини бердилар.
Ташриф доирасида барча мударрис ва талабалар билан муфтий ҳазратлари суҳбат ўтказиб, Ҳақ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, диний ва дунёвий илмларни мустаҳкам эгаллаш, келгусида халқимиз ва динимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидладилар.
Айниқса бугунги кунда дин номидан жиноят қилаётган тоифаларга қарши курашиш учун зарур илмларни пухта ўрганиш ва уларнинг нотўғри даъволарида раддия бериш қобилиятига эга бўлиш энг долзарб вазифалардан эканини алоҳида қайд этдилар.
Учрашувда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан устоз ва талабаларга Қуръони карим китоблари туҳфа этилди.

 

Авиаҳалокатга учраган оилаларнинг яқинларига таъзия изҳор этилди

Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти киши ҳалок бўлган эди. Асли Ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган. Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.

 

Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация Самарқандда

Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бугун меҳмонлар Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, табаррук зиёратгоҳ ва тарихий обидалрни зиёрат қилди. Жумладан, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлигида Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Бундан ташқари меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида ҳам бўлдилар. У ерда Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари зиёрат қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. 

Меҳмонлар марказ музейида бўлдилар. Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари билан суҳбатда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан тилга олинди. Мартабали меҳмонларнинг зиёрат ва ташрифи давомида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов уларга ҳамроҳлик қилди.

 

“...Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”

Аллоҳ таоло инсониятни беҳисоб неъматлар билан силаган. Улар орасида инсон учун энг бебоҳоларидан иккитаси сиҳат саломатлик ва ҳотиржамликдир. Аллоҳ таоло баъзи бандасига беморлик дардини беради. Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир-биридан хабар олиб турмоғи лозим. Барча эзгу амаллар каби беморни зиёрат қилишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қилганлар: “Бир одам бемор кишини нафақат Аллоҳ таоло розилиги учун кўришга борса, Аллоҳ таоло у ҳақда шундай дейди: “Жуда яхши қилдинг. Боришинг ҳам чиройли бўлди. Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”.

 

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда

Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Ҳар-бир яхшилик бесамар қолмайди

Муқаддас динимиз – ислом динида инсон, шахс манфаати энг биринчи ўринга қўйилади. Қуръони каримнинг бир қатор ўринларида, бу умуминсоний юксак қадрият алоҳида таъкидланган. Ислом инсон учун лозим бўлган маънавий ва моддий манфаатлар уйғунлигини ўзида мужассам эта олган диндир.

 

“Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва икки шаҳид турибди”

Уҳуд тоғи Мадинанинг шимолий тарафида жойлашган муборак бир тоғдир. Тоғнинг узунлиги 7 километр, кенглиги 2-3 километр, баландлиги эса 350 метрга яқин. Тоғ Мадинаи Мунавварадан тахминан 4-5 километр узоқликда жойлашган. Уҳуд тоғида бир неча ғор ва даралар мавжуд бўлиб, баъзи ғорларнинг баландлиги бир ярим метрни, узунлиги эса ўн метрни ташкил этади.

 

Меҳрга ташна қалбга бир ширин сўз ҳам азиз

Маълумки, динимиз Ислом раҳмат динидир. У меҳр-мурувватга, эзгуликка чорлайди, раҳмдилликни тараннум этади. Кўплаб ояти карималар ва ҳадиси шарифларда Аллоҳнинг бандаларига нисбатан раҳмли, марҳаматли бўлишга тарғиб этилган. Агар ушбу диннинг жонли тимсоли бўлмиш пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг сийратларига, юриш-туришларига ибрат назари билан қарайдиган бўлсак, қилган ишлари ва айтган сўзлари устида тафаккур юритсак, раҳмат бу диннинг моҳияти эканлигига амин бўламиз. Аллоҳ таоло ушбу динни инсониятга олиб келган зот ҳақида бежиз: “Батаҳқиқ, Биз Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юборганмиз!” (Анбиё: 107) дея марҳамат қилмаган.

 

Вилоят бош имом-хатиби олисда жойлашган масжидларда бўлди

Чегара ҳудуд ва марказдан олисда жойлашган масжидлар билан танишиш мақсадида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Ургут туманида бўлди. Вилоят бош имом-хатиби сафар давомида “Қуйиқишлоқ” жоме масжидида бўлиб, масжиднинг бугунги ҳолати, намозхонлар учун ҳозирланган шароит, қишги мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишди. Масжид қавми билан суҳбатлашиб, Аллоҳга шукроналик келтириш, ёшлар тарбияси, оилаларнинг мустаҳкамлиги борасида суҳбатлашди.

Шундан сўнг янгидан бино қилинаётган “Бойбул” масжидига ташриф буюриб, у жойда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Масжид шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ замонавий лойиҳага асосан қурилмоқда. Қурилиш ишлари 2017 йил бошланган. Ҳозир масжид биноси тўлиқ қад ростлаган. Унинг том қисми ёпилган бўлиб, гумбазлар ўрнатилган.

Вилоят бош имом-хатибига ушбу сафар давомида Ургут туман бош имом-хатиби Ш.Ҳақбердиев ҳамроҳлик қилди.    

 

Самарқандлик зиёратчилар Умра сафарига кузатиб қўйилди

Олдин хабар берганимиздек, Умра сафарининг янги мавсуми бошланган эди. Бугун, 30 ноябрь куни Самарқанд вилоятидан 229 нафар зиёратчиларнинг иккинчи босқич гуруҳларини вилоят вакиллигида кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ҳокимликларнинг масъул вакиллари ҳамда зиёратга борувчиларнинг яқинлари иштирок этди. Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Умра сафарининг тартиб қоидалари, сафар интизоми ҳақида тушунчалар бериб, зиёратлари мақбул, мабрур ва бехатар бўлишини сўраб дуои хайрлар қилди. Зиёратчилар бугуннинг ўзидаёқ Тошкент-Жидда йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига парвоз қиладилар.

         Ушбу гуруҳдан олдин Умра сафарига кетган зиёратчиларимиз муборак Макка шаҳрида зиёратларини адо этмоқдалар. Эслатиб ўтамиз, улар эртага, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрига учиб келадилар.   

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг