Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Қозоғистон Вақф фондлари раҳбарлари учрашди

 
 

Сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан ўрнатилган алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорлик борасида олиб бораётган амалий ишлари натижасида барча соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Қозоғистонда фаолият олиб бораётган "Уақип" (Вақф) фонди раҳбари жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди, деб хабар беради "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати.

"Уақип" Қозоғистон фондининг президенти Қайрат Азимовни "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов кутиб олди. Икки томон ўртасида ўтказилган учрашувда фондлар томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар, лойиҳалар хусусида фикр алмашилди. Ўзаро ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинган. Меҳмоннинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Манба: Islom.uz портали


Киритилган вақти: 26/02/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1616
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/international-cooperation/ozbekiston-va-qozogiston-vaqf-fondlari-rahbarlari-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 16:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг