Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

“ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламларига мансуб “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири тўлиқ ҳолда, 30 жузи 6 та китоб қилиниб нашр этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бугун 3 октябр куни Тошкен шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” номидаги мажмуанинг йиғилишлар залида ушбу китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда. Унда мамлкатмизнинг етук диний уламолари, имом-хатиблар, адабиётшунос олимлар ва китобхон муштарийлар қатнашмоқда.

Шунингдек, тадбирда Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда вилоятимиздаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу рисола юртимиз мусулмонларнинг диний-маърифий саводхонлигини ошишида катта аҳамият касб этади деган умиддамиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 03/10/2019 15:10;   Кўрилганлиги: 1426
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/tafsiri-irfon-kitobining-taqdimoti-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 00:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг