Тадбирлар

“Меҳр” иносонпарварлик операцияси орқали Ватанга қайтарилган шахсларга меҳр кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, бир қанча ватандошларимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган эди. Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг тинч ҳаётга қайтиши, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

 

Хориждан қайтиб келганлар бугун нима билан банд?

Имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан барча маҳаллаларда хорижга ишлаш ва ўқишга кетиб, Ўзбекистонга қайтиб келган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Суҳбат жараёнида уларнинг хориждаги сафари, ҳозирги турмуш шароити, мавжуд муаммолари ўрганилиб, мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, билимларини ошириш, бандлигини таъминлаш бўйича ҳам зарурий ишлар амалга оширилмоқда.

         Иштихон туман бош имом-хатиби А.Яқубов ва тумандаги барча имом-хатиблар  узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган фуқаролар билан учрашиб, уларнинг сафар таъсуротлари, ҳозирги яшаш тарзи, туғилиб ўсган ватани, динимиз, миллийлигимизга  садоқатли бўлиш борасида тушунчалар бериб келмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Савоб ишни ҳар кун, ҳар ким қилиш керак

Самарқанд шаҳридаги “Ҳамид Олимжон” номли Самарқанд вилоят мусиқали драма театри биносида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат, жамоат ташкилотлари, муассасалар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, тадбирда вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва Самарқанд шаҳар масжидларининг имом-хатиблари қатнашди. Тадбир давомида мамлакатмизда бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароит ва имкониятлар ҳамда уларга қаратилаётган эътибор борасида сўз юритилди.

 

Имконияти чекланганлар билан мавлуд тадбири ўтказилди

Бугун, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидида "Вақф" хайрия жамоат фонди вилоят филали ҳамкорлигида гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган шахслар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан Мавлуд тадбири бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили, сурдо таржимони Рустам Бердиев ҳамда “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжиди имом хатиби Ёқуб Мансуровлар иштирок этди. Вилоят бош имом-хатиби сўз олиб, йиғилганларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг насл-насаблари, туғилишлари, ҳаётининг дастлабки йиллари ва мана шу даврда у зот билан содир бўлган мўжизалар ҳақида гапириб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, амалга оширган ишлари ҳақида кейинги учрашувларда яна суҳбатлар бўлиши таъкидланди.

 

Ўз жонига қасд қилиш ўзини-ўзи дўзахга отишдир

Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратган. Инсон мўмин бўлсин ёки бўлмасин, у инсонлиги учун азиздир. Аллоҳ таоло инсонга омонат қилиб ҳаётни, умрни берган. У инсон бу умридан тўғри фойдаланиши, Аллоҳ қайтарган ишлардан сақланиши лозим бўлади. Чунки биздаги жон, биздаги аъзоларнинг эгаси биз эмасмиз. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг мулкидир!

 

Мустаҳкам оила масъулияти

Аллоҳ таоло инсонларни оила қуришга чақиради. Оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан инсоният наслини давом эттириш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида эътибор беради.

   

 

Кексаларнинг ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланайлик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилган бўларди”. Бу ҳадисдан  Аллоҳ таоло кексаларнинг дуоси ва гўдакларнинг бегуноҳлиги туфайли халқларни ўз паноҳида асраши, турли бало-офатлардан омон сақлаши аён бўлади. Айрим кишилар кексалар, қари ота-оналарини “ҳеч нарсага ярамайди, бору йўғининг аҳамияти йўқ” дегандек назар билан қарайдилар. Ваҳоланки, уларнинг орасимизда бўлишининг ўзи катта “давлат” экан, тинч-хотиржамликда яшашимиз учун улар бир сабабчи экан.

 

ИЛМНИ ЕТКАЗИШ ФАЗЛИЛАТЛИ АМАЛ

Ҳозирги имом-хатиб нафақат масжидда жамоатга намоз ўқиб бериши, маърака маросимларда иштирок этиши, балки аҳоли, айниқса ёшларнинг таълим тарбия, одобу ахлоқ, дунёқарашининг тўғри шаклланишида ўз ҳиссасини қўшиб бормоғи лозим.

 

Булунғур туманида хатна-суннат тўйлари ўтказилди

Булунғур туман бош имом хатиби Тўлқин ҳожи Равшанов бошчилигида тумандаги тўрт нафар ва бошқа туманлардан ўн саккиз жами йигирма икки нафар  кам таьминланган оила фарзандларига ҳомийларни жалб қилган ҳолда хатна тўйи ўтказилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

“ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламларига мансуб “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири тўлиқ ҳолда, 30 жузи 6 та китоб қилиниб нашр этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

 

Мирсаид Барака маҳалласида тадбир бўлиб ўтди

Неъматларнинг давомий бўлиши эса ўша неъматларга шукр қилиш билан бўлиши муқаддас диний манбаларимизда қайд этилган. Бугунги кунда дунёдаги маърифатли халқлар юрт тинчлиги - тараққиётининг асосий шарти, гарови эканлигини яхши англаб етмоқдалар. Шунинг учун ҳам  ер юзида тинчлик ва барқарорликни асраш фақат бир халқ ёки мамлакатнинг эмас, балким бутун инсонларнинг муқаддас бурчларидир.

 

Ўқувчиларга Миссионерлик ва унинг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди

Самарқанд шаҳар Халқ таълими бошқармасининг ташаббуси билан 33-мактабда ўқувчи ёшлар билан “Миссионерлик ва унинг мазмун моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан тадбир ўтказилди

2019 йил 10 сентябр куни Каттақўрғон шаҳар Иқтисод коллежида ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан “Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Ўқувчи ёшлар билан ҳаётнинг бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида сўҳбат бўлиб ўтди

Ҳаётнинг ўзига хос паст-баланд, эгри, мураккаб йўллари ҳам бор, яъни инсон ҳаёти давомида турли қийинчилик, машаққат ва синовларга дуч келиши мумкин. Баъзан имон-эътиқоди суст юртдошларимиз бундай  мусибатлардан қутулишнинг йўли деб, ўз ширин жонларига қасд қилиб қўядилар. Таъкидлаш керакки, бундай мудҳиш ишга қўл уриш мусибатдан қутулишнинг нафақат нотўғри йўли, балки ўзини унданда каттароқ мусибатга мубтало қилиш демакдир.

 

Самарқанддан 229 киши Ҳаж зиёратига жўнаб кетди

Вилоятимиздан Муқаддас Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларнинг 229 кишидан иборат дастлабки гуруҳи бугун эрта тонгдан “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг