Ахборот хизмати

Умра зиёрати давом этмоқда

Ҳар бир мўмин-мусулмон кишининг орзуси Ҳаж ва Умра зиёратини адо этишдир. Сўнги вақтларда фуқароларимизнинг ушбу зиёратларни адо этиши учун қулай шарт-шароитлар ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунинг самараси ўлароқ Самарқанд вилоятидан сафарга чиққан навбатдаги зиёратчилар гуруҳи ҳозир Макка шаҳрида бўлиб турибдилар. Улар дастлаб умра амалларини бажардилар. Зиёратчиларимизга бугун Макка шаҳридаги Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийларига саёҳат уюштирилди. Самарқанд вилоятидан Умра зиёратига борган фуқароларга гуруҳ раҳбари бўлиб турган вилоят бош имом хатибининг ўринбосари Х.Саттаров Самарқандлик иккита ва Фарғона вилоятидан борган учта гуруҳга ушбу зиёрат чоғида раҳбарлик қилди ҳамда зиёратчиларга ушбу масканларнинг ислом тарихидаги аҳамияти, у ерларда содир бўлган муҳим жараёнлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

 

Имом хатибларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2019 йил 23 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги биносида вилоятдаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳар жоме масжидларининг имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

 

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАДИНАГА ЕТИБ БОРДИЛАР

Вилоятимиздан жорий йилнинг 18 апрел куни Умра зиёратига кетган зиёратчиларимиз бугун 19 апрел куни Мадина шаҳрига соғ-саломатликда етиб бордилар. Зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Саттаров ва Ургут туман “Имом Ҳасан” масжиди имом хатиби Ҳ.Тожиевлар ҳамроҳлигида меҳмонхоналарга жойлашдилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилдилар.

 

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

Бугун 2019 йилнинг 16 апрел куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

 

Имомнинг сўзлари сабаб Шоҳида ўз жонига қасд қилиш фикридан қайтди

“Инсон борки ташвиш бор. Ташвишнинг катта-кичиклиги аслида кишининг имон ва эътиқодига қараб бўлади. Бу ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга айтган гапларида кўришимиз мумкин: «Кимки, Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат қўядиган бўлса, энди тайёргарлигини кўраверсин. Унга шундай муҳтожликлар етадики, худди сел ёққанида юзи қандай ҳўл бўлиб кетса, шундай камбағалликлар етади. Кимки, Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат қўядиган бўлса, тайёргарлигини кўраверсин. Унга шундай балолар келадики, ўша балоларга у қалқон бўлиб туриб беришига тўғри келади». Лекин имони заифлар учун бирор синов келса ҳам осмону фалакни бошига кўтариб аййуҳаннос солади, дод-фарёд қилади. Ўша муаммодан қутулишни ҳар қандай йўлини қилади. Мабода ўзи кўзлаганидек натижага эриша олмаса ўз жонига қасд қилади. Энг ачинарлиси, ўз жонига қасд қилишни барча ташвишлардан қутилишнинг ягона йўли деб билишидадир. Ваҳоланки, бу услуб ечим эмас, балки энг буюк азоб-уқубатнинг бошланишидир. Аслида эса барча муаммоларнинг ечими қуйидаги ояти каримада ўз ифодасини топган: Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур.

 

Соҳибқирон таваллуд топган кун

Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган. Мақбара қурилиши буюк Сохибқирон Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган.

 

Бўлажак ҳожилар билан суҳбатлар ўтказилмоқда

“Ҳаж” зиёратига борувчи фуқароларга жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ёшлар тарбияси ҳамда тинчлик, осойишталикни таъминлашда ҳожилар олдида турган вазифалар юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили З.Эшонқулов ҳамда вакил ўринбосари Х.Саттаровлар ишчи гуруҳ билан жойларда бўлиб, Ҳаж зиёратини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан олиб борилган ишлар ҳолатини ўрганиш, уларга тавсиялар бериш юзасидан суҳбатлар ўтказмоқда.

 

Муфтий ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний масжидида жума намозини адо этди

Бугун, 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жума намозини адо этиш учун Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ушбу табаррук жомеда муборак кун ибодатини адо этиш учун юзлаб намозхонлар жам бўлдилар.

 

Муфтий ҳазрат Самарқанд вилояти масжидларида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида жойлардаги масжидларнинг ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш ҳамда имом хатиб ва намозхонлар билан учрашиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига 28 март куни ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратлари ташриф чоғида тумандаги “Хўжа Абдураҳмон” жоме масжидида бўлиб, масжидда намозхонлар учун яратилган шароит, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда масжид кутубхонаси фаолияти билан танишдилар. Шундан сўнг Каттақўрғон туман ва шаҳар бош имом хатиблари ҳамда “Хўжа Абдураҳмон” жоме масжиди имом хатиби билан суҳбатлашдилар. Тумандаги масжидларнинг ҳолати, камчилик ёки муаммолари ва таклифлар бўйича фикр алмашдилар. Муфтий ҳазратларининг ҳудулар бўйлаб сафари давом этмоқда.

 

Самарқанд вилояти имом хатиблари ўзлари таълим олган ўқув муассасаларига китоблар совға қилмоқдалар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида навқирон авлод ўртасида китобга меҳрни уйғотиш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ўзи таҳсил олган Ургут туманидаги 54-умумтаълим мактабига шахсий китобалридан 13 дона совға қилди. Вилоятдаги барча имом хатиблари ҳам таълим муассасалари, хусусан, ўзлари ўқиган мактаблар кутубхонасига шахсий жавонидан китоблар совға қилмоқдалар.

 

Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис илми мактабига уламолар ташриф буюрдилар

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди. Аввал муфтий ҳазратлари бошчиликларида таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, тажрибали имом-хатиблар ва мадрасалар мудирлари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар.
Ташриф аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, савоби Имом Бухорий руҳи покларига бахшида этилди.

 

Ҳадис илми мактабига замонавий автобус топширилди

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига замонавий автобусни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов замонавий автобусни Ҳадис илми мактабига топшириш чоғида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу таълим даргоҳини ташкил қилиниши мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этиши, келгусида ушбу мактабдан ҳадис олимлари етишиб чиқишига тилак билдирди.

 

Улуғ муфассир ва машҳур тафсирга бағишланган семинар

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги диний соҳа ходимларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

 

Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари мавзусида семинар

Президентимиз раҳнамолигида Имом Бухорий мажмуасида қисқа вақт давомида халқаро илмий марказ ва буюк аждодларимиз асос солган ҳадис илми олий мактаби ташкил этилган эди. Юртбошимиз Самарқанд вилоятидаги ташрифлари чоғида бир қатор ташаббус ва таклифларини билдириб, хусусан, ҳадис илми мактаби талабаларининг республикамиздаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳатини амалга оширишлари, илм-фан сирларини пухта ўзлаштиришларига ёрдам бўлиши учун янада кўпроқ шарт-шароит яратиш зарурлигини таъкидлаган эдилар.

 

Сайёр қабул ўтказилди

26 март куни Ургут туманидаги “Ургут иқтисодиёт коллежи” биносида Ургут туман аҳолиси билан Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Савол, мулоҳаза ва таклифларга бой ўтган учрашувда вилоят мутасадди идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов иштирок этди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг