Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

“Бақара” сурасининг 10-12-оятлари тафсири

 
 

 بِسْمِ ٱللّٰهِ ٱلرَّحْمٰنِ ٱلرَّحِيمِ 

فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ فَزَادَهُمُ اللَّهُ مَرَضًا ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ (10)

10.Қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бор.

Демак, мунофиқларнинг қалбларида мараз – касаллик бор. Уларнинг ичи бузуқ. Касал ўзига касални чақиради, деганларидек, уларнинг қалблари касал бўлгани учун, Аллоҳ таоло ҳам уларнинг касалларини зиёда қилиб қўйган. Улар қалбларида йўқ нарсани бор, деб даъво қилганлари учун оқибатда аламли азоб ила азобланадилар.

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُواْ فِى ٱلْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ  (11)

  1. Ва қачон: “Ер юзида бузғунчилик қилманг”, – дейилса, “Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз”, – дерлар.

Мунофиқлар ўз табиатларидан келиб чиқиб, ер юзида фасод ишлар – кофирлик, гуноҳ, бузуқлик, зулм қиладилар. Агар уларга бу номаъқул ишлари эслатилиб, “Ер юзида бузғунчилик қилманг”, дейилса, улар мазкур номаъқул ишларидан қайтиш у ёқда турсин, балки баланддан келадилар ва:

Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, – дейдилар. Яъни қилаётган фасодларини ислоҳ – яхшилик деб даъво қиладилар.

Аммо уларнинг гаплари пуч. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб туради. Уларнинг асл баҳосини У Зотнинг Ўзи беради.

Ибн Касийр раҳматуллоҳи алайҳи Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, у киши ушбу оятни ўқиб туриб, “Бу оятнинг аҳли ҳали-ҳануз келганлари йўқ”, – деган эканлар.

  أَلا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِن لاَّ يَشْعُرُونَ (12)

  1. Огоҳ бўлингки, улар – ўшалар бузғунчилардир, лекин ўзлари сезмаслар.

(“Тафсири Ҳилол” китобидан)

   Давоми бор...


Киритилган вақти: 06/09/2019 11:33;   Кўрилганлиги: 1586
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/islam/ayahs/baqara-surasining-10-12-oyatlari-tafsiri
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 23:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг