Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Қабрларни зиёрат қилинг, у охиратни эслатади.

 
 

Модомики ислом қабр масаласини четда қолдирмас экан унинг зиёрат мавзусини ҳам қолдирмайди. Чунки у инсонни охират ишларига эътиборли бўлишга, қалби юмшаб кўзидан шашқотор ёшлар оқишга, ўтган ишларга назар ташлашга ундайди. Аллоҳ таоло билан  учрашиш учун тайёргарлик кўришга чақиради. Ўтганлар биз тирикларни дуо ва истиғфорларимиздан ва Қуръон тиловатининг савобидан умидвор бўлишади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, энди уларни зиёрат қилаверинглар, чунки у сизларга охиратни эслатиб туради”. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмонларни дунё ҳаётига берилиб охират ҳаётини унутмастликка ундамоқдалар. 

Қабрларни зиёрат қилишда бир қанча одоблари бор.

Энг аввало қабристонга таҳорат билан кириш. Оиша розияллоҳу анҳо айтишларича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни зиёрат қилганда бундай деб айтишни буюрганлар: “Ассаламу алайкум мўмин ва мусулмонлардан иборат диёр аҳли! Биз Аллоҳ хоҳласа сизлар қаторингизга қўшиламиз. Ўзимиз ва сизларга Аллоҳдан офият сўраймиз” қабристонга киришимизда шу дуони ўқиб қабр аҳлига салом бериб киришимиз айтилмоқда.

Ўлимни эсга олиб у учун тайёрганлик кўриш. Қабр устига ўтирмастлик.

Қабрларга суянмаслик. Жимликни сақлаш. Қабр ёки сағаналарнини тавоф қилмаслик. Уларни силаб ўпмастлик, зеро бу ишлар бидъат-хурофатлар ҳисобланади.

Қунъондан тиловат қилиб савобини марҳумлар ҳаққига бағишлаш.

Маййитларни ҳаққига дуои-хайр қилиш, улар биз тириклардан фақт дуо умидвордирлар.

Маййит ўзининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар. 

Маййит ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса, фойда, мункар иш қилса, озор олади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас, деганлар.

Қабр зиёрати Жума, Шанба, Душанба ва Пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.

Зиёратчи “Ясин” сурасини қироат қилиш мандубдир. Буни “ал-Баҳру ар-Роиқ” китобининг соҳиби ва аз-Зайлаъий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом:

“Ким мақбараларга кирганда “Ясин” сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади”, деганлар.

Қабрларни зиёрат қилишни ният қилган киши шу нарсаларга амал қилмоғи керак бўлади.

Иззатулло ЎЗБЕКОВ, Каттақўрғон тумани “ТАРНОВ” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 12/10/2019 12:13;   Кўрилганлиги: 1349
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/society/qabrlarni-ziyorat-qiling-u-oxiratni-eslatadi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг