Жамият

ИСРОФНИНГ ЗАРРАСИ ҲАМ – ҲАРОМДИР

Бир ҳолатни барчамиз кузатганмиз: қўнғиз ўзидан бир неча баробар катта гувалакни тепаликка олиб чиқишга чиранади. Минг бир машаққат билан суриб кетилаётган гувалак охир-оқибат ортга юмалаб, қўнғизни босиб қолади. Жонивор ҳалок бўлмаса-да, оёғидан, “қўли”дан айрилиши ёки ногирон бўлиб қолиши мумкин.

 

Қабрларни зиёрат қилинг, у охиратни эслатади.

Модомики ислом қабр масаласини четда қолдирмас экан унинг зиёрат мавзусини ҳам қолдирмайди. Чунки у инсонни охират ишларига эътиборли бўлишга, қалби юмшаб кўзидан шашқотор ёшлар оқишга, ўтган ишларга назар ташлашга ундайди. Аллоҳ таоло билан  учрашиш учун тайёргарлик кўришга чақиради. Ўтганлар биз тирикларни дуо ва истиғфорларимиздан ва Қуръон тиловатининг савобидан умидвор бўлишади.

 

Қўшнилар билан яхши бўлиш – тинч-тотувлик гарови

Ҳар бир жамият аъзоси ҳаётди давомида ўзининг ҳоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий равишда қўшниси билан алоқада бўлиб туради. Кўпинча, жамиятни тинч-осуда бўлишлиги ҳам жамият аъзоларининг ўзаро ва қўшнилари билан бўладига чиройли муомалаларига боғлиқ бўлади.

 

ИЛМНИНГ БАРАКАЛИ БЎЛИШИ-УСТОЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШДАДИР

Ҳурматли ўқувчи! Биламизки Ислом дини илму-маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий ва раббоний диндир. Зеро, инсоннинг дунёда азиз бўлиши, азизлик тожини кийиши ва охиратда эса улуғ мақому мартабаларга сазовор  бўлиши, илм олиши ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг саъй-ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илм ўргатувчи устозлар бежизга “Пайғамбарларнинг меросхўрлари” деб эъзозланмаганлар. Ислом динининг асосий манбаи бўлган Қурьони Карим ва ҳадиси шарифда устознинг даражаси нечоғлик буюк эканлиги ҳақида оятлар, илм йўлида жасорат кўрсатган ва кўрсатаётган устозларга барча мавжудоту-махлуқотлар ҳаттоинки сувда сузиб юрган балиқлар ҳам истиғфор айтиб, ҳаққига дуо қилиши ҳақида маьлумотлар келган.

 

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

Жиноятчилик – инсонларни бир биридан узоқлаштирадиган, жамият бирдамлигига раҳна суловчи, ривожланишнинг оёғига тушов, ёшларнинг эртасини барбод этувчи иллат. Хуллас, ҳар қанча ёмон таъриф бўлса шунга лойиқ тушунча.

 

ШАРЪИЙ ВА РАСМИЙ НИКОҲ. БИЗДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Яратувчи Қодир Аллоҳ ер юзидаги инсон наслининг давомли бўлишига никоҳни шарт ва сабаб қилган. Инсониятнинг ворислигига энг муносиб авлод, албатта никоҳ ва ҳалоллик орқали дунёга келган авлодлардир.

 

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ НОШУКУРЛИКДИР

Барчамизга маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини бўлиб, унинг тинч, ҳалол ва пок, мустаҳкам бўлиши жамиятнинг тинч ва фаровонлигини таъминловчи асосий омиллардан биридир. Бунинг қарама-қаршиси, яъни оилаларда нотинчлик, бузғунчилик, ота-онага нисбатан итоатсизлик бўлса, ўша жамият ҳам бузилиб, осойишталиги йўқолади, пароканда бўлади.

 

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

ОИЛА-муқаддас даргоҳ. Оила пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ-инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади.

 

БУГУНГИ КУНДА ИСЛОҲОТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ ЎРНИ

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг АҚШга қилган сафарига муносабат

“Сўнгги йиллардаги ўзгаришлар натижасида ёши улуғ, кеса аёл ва эркаклардан диний идорамизга “Биз Қуръонни ўзидан ўқишни хоҳлаймиз, қаердан ўрганамиз” деган талаб тушди. Шунда ҳукуматга мурожаат қилиб, мадрасалар қошида пуллик курслар очилди. У жойда ўқиш муддати уч ой бўлиб, ўқиш жараёнида тажвид асосида Қуръони каримни ўқиш ва араб тили ҳарфларини ўрганадилар. Кейинги икки йил мобайнида 7 мингдан зиёд фуқаро Қуръон ўқиш таълимотига эга бўлдилар ҳамда уларга бу ҳақида сертификат берилди. Бу давомли бўлади. Бундан ташқари ўрта махсус диний маълумотга эга бўлган фуқаролар ўзларининг билимларини янада оширишлари учун ҳукумат қарори билан Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида фиқҳ, ақида, калом, тасаввуф, ҳадис мактаблари ташкил этилди”, деб айтди муфтий ҳазратлари.

 

Яхшилик талабгори бўлинг

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай деганлар: “Бутун умрингиз давомида яхшилик талабгори бўлиб, Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмат шабадаларига йўлиқинг! Зеро, Аллоҳнинг раҳмати жумласидан бўлган шабадалари борки, уларни бандаларидан хоҳлаганига насиб қилади” (Табароний, Байҳақий, Ибн Абдул-Барр, Абу Нуайм, Ибн Асокир ва бошқалар ривояти).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг