Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Саҳобалар ҳаёти

САЛМОН ФОРСИЙ Ҳақиқат изловчи (2-қисм)

 
 

Расулуллоҳ ва мусулмонлар катта фалокат ёқасида қолдилар. Чунки Мадинага яқинлашиб келаётган душман қўшини сон ва тайёргарлик жиҳатидан мусулмонлардан бир неча баробар кўпроқлиги айнан билиниб турарди. Мусулмонларнинг тарвузлари қўлтиғидан тушиб, хаёлларини даҳшат қамраб олди. Қуръони карим бу ҳолатни қуйидагича тасвирлайди: “Ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан ҳам, сизлардан қуйироқ томонидан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғзига тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли ёмон) гумонлар қила бошлаган эдинглар” (Аҳзоб сураси, 10-оят).

Ислом динини бутунлай тугатиш мақсадида йигирма тўрт минг жангчи Абу Суфён ибн ҳарб ва Уяйна ибн хисон бошчилигида Мадинага яқинлашиб кела бошлади. Бу катта қўшин фақатгина Қурайш мушрикларидан иборат эмас, балки унда Ислом динига нисбатан нафрат ва адоватда бўлган бошқа қабилалар ҳам бор эди. Бу Ислом душманларининг биргаликдаги охирги уриниши эди. Мусулмонлар оғир вазиятда қолдилар.  

         Давомини кузатиб боринг

  Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилояти вакили


Киритилган вақти: 09/10/2019 16:24;   Кўрилганлиги: 158
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/articles/sahaba/salmon-forsiy-haqiqat-izlovchi-2-qism
Чоп этилган вақт: 16/12/2019 09:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг