Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Бошқа мавзулар

Идорада ишлаган ибратли инсонлар НОДИРХОН АЛОУДДИНОВ

 
 

1899 йили Тошкентда туғилган. Отаси Алоуддин домла “Бароқхон” мадрасаси мударриси эди. Чуқур диний билим олган, 1920-1929 йиллари жадид мактабларида муаллимлик қилган. 1929-1947 йиллари вагон таъмирлаш заводида ўт ёқувчи ва уста бўлиб ишлади. 1947 йили диний идора ташкил этилганида илк муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон Нодимрхон домлани ўзига ёрдамчи қилиб олади. Нодирхон домла диний идоранинг илк кутубхоначиси эди. Умрининг охиригача (1975) кутубхонада ишлаш билан бирга республика Фанлар академияси буюртмаларини ҳам бажариб турди. У киши, айниқса, навоийшуносликка муносиб ҳисса қўшга олим эди.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 24-25-бетлар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/10/2019 13:35;   Кўрилганлиги: 444
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/articles/others/idorada-ishlagan-ibratli-insonlar-nodirxon-alouddinov
Чоп этилган вақт: 06/08/2020 11:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг