Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Ташкилотнинг назарий манбаалари)

 
 

 Таълимот назарияси Набаҳоний ва унинг издоши Абдул Қаддим Заллумнинг “Ислом низоми”, “Ислом давлати”, “Халифалик”, “Исломий оламга қайноқ нидолар”, “Ҳизбут-таҳрирнинг тушунчалари”, “Демократия-куфр низоми” ва “Сиёсий онг” китобларида баён этилган.

Уларда Ғарб цивилизацияси ва дунёвий давлат тамойиллари қораланган, демократия, конституция, сайлов каби сиёсий институтлар инкор қилинган ҳолда, турли мамлакатларда радикал “ислом” ғояларини тарғиб қилиш, давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда халифаликка асосланган тузумни ўрнатиш асосий мақсад сифатида илгари сурилади. Шунингдек, “Ҳизбут-таҳрир” ўзининг тарғибот-ташвиқот ишларида “Ҳизбий уюшма”, “Иззат ва Шараф сари”, “Идорий тўплам”, “Халифалик тушунчалари”, “Манҳаж”, “Молиявий бозорлардаги беқарорлик”, “Исломий шахсият” китоблари ва “ал-Ваъй” журнали каби нашрларга ҳам асосланади.  

Зайниддин Эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 21/01/2020 13:03;   Кўрилганлиги: 875
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/hizbut-tahrir-al-islomiy-tashkilotning-nazariy-manbaalari
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 05:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг