Фиқҳ

Имоми Аъзам нега ўз ўғлини имомликдан четлатди?

Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳи Акбар” китоби шарҳида шундай ривоят нақл қилинади. Бир куни одамлар Имоми Аъзамнинг ўғли Ҳаммодни намоз ўқиб бериши учун олдинги сафга чиқарадилар. Буни кўриб қолган Абу Ҳанифа ўғлининг кийимидан тортиб, имомликка ўтишига қаршилик кўрсатадилар. Намозни эса бошқа биров ўқиб беришига рухсат берадилар.

 

Истихора намози

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz сайтида берилаётган дарслар, янгиликлар, мақолалар ҳақида мухлисларимиз ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ёзиб қолдиришмоқда. Биз бундан мамнунмиз. Шундай маълумотларнинг бирида «Истихора» намози ҳақида маълумот беришимизни сўрашган. Бу намоз тўғрисида аввалроқ сайтимизда маълумот берилган бўлсада Аллоҳ таолонинг тавфиқини сўраган ҳолда азиз мухлисларимизга такроран ушбу намоз қай тарзда адо этилиши, дуолари тўғрисида батафсил маълумот бермоқчимиз. Аллоҳ таоло бериладиган маълумотларни халқимизга манфаатли ва фойдали қилсин, хато нуқсонларимизни Ўзи мағфират этсин!

 

Ҳанафийлик мазҳабининг ўзига хос хусусиятларидан

  • Ҳанафий мазҳабида кўзи ожиз кишига жума намози ва ҳаж ибодати фарз эмас.Агар фарз дейилганда, уларга машаққат туғдирилган бўларди;
  • Ҳанафий мазҳабида бир кеча-кундуздан кўп вақт беҳуш ётган одамнинг қолдирган намозлари соқит бўлади. Агар соқит бўлмасдан қазо қилиши фарз дейилганда, бир неча кун беҳуш ётган беморларга машаққат бўлар эди;
  • Ҳанафий мазҳабида аёлларнинг гувоҳлиги ҳам инобатга олинади. Масалан, бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигида никоҳ ақди тузулса бўлади;
  • Ҳанафий мазҳабида бирор жиҳозни ясашга буюртма бериш учун аввалдан ҳақ тўлаш жоиз бўлади. Агар жоиз бўлмаганда кўплаб ҳунарманд ва буюртмачилрга машаққат бўлар эди.
  • Ҳанафий мазҳабида икки аёлнинг ўртасидан ўтса, таҳорат бузулмайди. Бу эса ҳаж ва умра зиёрати каби бугунгидек одам гавжум бўладиган ўринларда зиёратчиларга  енгиллик туғдиради. 

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)

 

Ҳанафийлик мазҳабининг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мазҳаб ўзининг мўътадиллиги, ислом динининг асл мазмун-моҳиятини ифодалаб бериши, мусулмонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида, турли ҳуқуқий муаммолар осон ҳал қилинишида, баъзида юзага келадиган ҳар хил зиддиятларни бартараф этилишида муҳим асос бўлиб келмоқда.

 

Ҳанафий мазҳабининг тарқалиш географияси

Ҳанафий мазҳаби ҳижрий II асрдан ер юзининг турли мамлакатларига тарқалиб, дастлаб Аббосийлар давлати ундан, кейин бошқа ўлкалар томонидан қабул қилинди. Хусусан, Ироқ, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон ва Туркия ҳудудларида турли давлатларда ҳукм юритган Аббосийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Мисрда Аюбийлар, Мамлуклар, Мовароуннаҳрда Темурийлар, Бобурийлар, Шайбонийлар давлатлари ва Усмонийлар империяси томонидан расмий мазҳаб сифатида қабул қилинган.

 

ҲАНБАЛИЙЛИК

Мазҳаб асочиси Имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалдир. Олим Бағдод шаҳрида милодий 780-йилда таваллуд топиб, 855 йили вафот этган. Имом Ҳанбалнинг  фаолияти даврига келиб, илм-фаннинг барча соҳалари ўзининг энг юқори босқичларига кўтарилди. Айниқса, Бағдод шаҳри дунёнинг етакчи илм марказига айланиб улгурди. Куфа, Басра, Макка, Мадина, Яман, Шом, Жазоир каби ўнлаб шаҳарларга сафар қилиб, бошқа мазҳаб вакилларининг юзлаб устозларидан таҳсил олди.

 

ШОФЕИЙЛИК

Мазҳаб асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеийдир. Мужтаҳид олим 767-820 йилларда фаолият юритиб Мисрда вафот этган. У зот ўз даврида тарқалиб улгурган бошқа мазҳаб вакилларининг таълимотларини ҳам пухта ўзлаштира олди. Жумладан, Яман, Бағдод олимларидан, Мадинага сафар қилиб, моликийлик мазҳаб асосчиси Молик ибн Анасдан сабоқ олди. Шунингдек, Ироқ ва Куфа шаҳарларига келиб мазҳаббоши Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан ҳам таълим олди. Ҳанафийлик таълимотини асосан Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан ўзлаштирди.

 

МОЛИКИЙЛИК

Мазҳаб асосчиси Имом Молик ибн Анас (713-795) Мадинада туғилиб, ўша ерда вафот этган. У зот Мадина ҳуқуқий мактабига асосланиб суннийликдаги кенг тарқалган мазҳаблардан бири моликийликка асос солган. Мужтаҳид олимнинг “Муватто” асари мазҳаб тамойилларини атрофлича қамраб олган. Кейинчалик ушбу асарга қатор шарҳлар ёзилган.

 

Ҳанафийлик

Мазҳаб асосочиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит бўлиб, “Имом Аъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Абу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Аббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Абу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмоъ, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Абу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малазия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.

 

Абу Ҳанифанинг етук шогирди

Буюк имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўзидан катта илмий мерос қолдирган. Устози Ҳаммод ибн Сулаймондан кейин илмий мажлисларга ўзи бош бўлди. Имомнинг шогирдларининг адади кўп бўлиб, улар етмишдан зиёд эди. У зот шогидларига меҳрибон эдилар. Нафақат илм ўргатибгина қолмай уларга одоб-ахлоқ, уламолар, улуғлар ва оддий халқ  билан қандай муомалада бўлишни ҳам ўргатиб борар эдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг