Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ

 
 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: "Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди" (Термизий ривояти) Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшаш бўлиши керак.

Маълумки, солиҳ фарзандлар осмондан тушмайди. Балки, ота-она назоратида оила ичида тарбияланиб, вояга етишади. Болалар ёш вақтларида уларнинг тарбиясига бепарво бўлиш, ёмон кишиларга аралашиб юришларига йўл қўйиш зарарли оқибатларга олиб келади. Содда қилиб айтсак, бола қалби ҳар турли битик ёзиш мумкин бўлган бир oқ қоғозгa ўхшайди. Унга мумкин қадар яхши ёзувлар ёзиш керак. Улар тарбиясига астойдил киришиш, яхши кишилар бўлиб етишишлари учун бутун имкониятларни ишга солиш зарур.

Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали ҳомила ҳолида эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бунга қандай эришиш мум­кин? Бўлажак онанинг таоми ҳалол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, кўпроқ Қуръон ўқиши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдасидир. Ҳатто замонавий тиббиёт ҳам она ҳомиладорлик чоғида кўпроқ қан­дай кайфиятда бўлса, буларнинг хаммаси болага ҳам кўчишини исботлаган.

 Баҳодир ШАРИПОВ - Самарқанд туман бош имом хатиби   


Киритилган вақти: 19/10/2019 14:58;   Кўрилганлиги: 120
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/articles/family/farzandingizga-yaxshi-ona-tanlang
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 08:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг