Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“Салафийлар”нинг фаолият услублари

 
 

Сохта салафийлар ўз ғояларини ёйишда яширин хужралар тизими фаолиятини кучайтириш, унда асосан ёшларни ўқитиш ва уларга  диний мутаассиб ғояларини сигдиришга асосий эътибор қаратилади. Жумладан, сохта салафийликка мансуб “Туркистон ислом ҳаракати” террорчи гуруҳи Марказий Осиё минтақасида ўзининг бузғунчи ғояларини тарғиб этишда яширин хужралар ёрдамидан фойдаланишга интилиб келган.

Бугунги кунда сохта салафийлар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида техника тараққиёти ютуқларидан фаол фойдаланишга интилмоқдалар. Жумладан, улар интернетни ўзларининг ёвузли қуролига айлантириб, унинг воситасида глобал тармоқда виртуал жамоат ташкил этиб, диний мутаассиб қарашларни тарғиб қилишмоқда. Сохта салафийларнинг  ёшлар онги ва қалбини эгаллашга қаратилган бундай ҳаракатларидан асосий мақсад ўз сафларини янгидан-янги жангарилар билан тўлдиришдан иборат бўлмоқда.

         Тадқиқотлар ҳозирда жаҳон интернет тармоғида сохта салафийларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш учун очилган бир неча мингдан зиёд веб-сайтлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Уларга асосан диний асосдаги низоларни келтириб чиқарадиган маълумотлар, диний экстремистик ва террорчи ташкилотлар раҳбарларининг турли баёноти ва мурожаатлари жойлаштирилмоқда. Шунингдек, сохта салафийларга тегишли сайтларда “мина портлатиш ишлари, шаҳарлар ва тоғли ҳудудларда жанг олиб бориш санъати”, заҳарловчи моддалардан қурол тайёрлаш ва ундан фойдаланиш, махфий операциялар ўтказиш услублари, ўз жонига қасд қилиш йўллари каби қўпорувчилик ва террорчиликни тарғиб қилувчи саҳифалар мавжуд.

З.Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 29/11/2019 18:37;   Кўрилганлиги: 1134
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/salafiylarning-faoliyat-uslublari
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 17:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг