Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

КЕЛИН БЎЛИБ КЎРМАГАН ҚАЙНОНАЛАР

 
 

Аллоҳ таоло инсонни табиатан жамоатчиликда яшашга мойил қилиб яратган. Инсон зоти бу дунёда яшар экан, унинг ўзига ўхшаш инсонлар билан алоқа қилишга ҳожати тушади ва у сиз яшаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам турли инсоний алоқалар мавжуд ва уларсиз дунё ҳаёти обод бўлмайди.

Аммо барча инсоний алоқалар ичида энг муқаддас никоҳ алоқаси орқали шаклланадиган ва бугинги кунда кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган ҳолат бу -  қайнона ва келин ўртасидаги муносабат.

Аввало, бу муносабат Аллоҳ таоло томонидан берилган бир неъматдир. У орқали бир-бирига бегона кишилар қариндош бўладилар. Аллоҳ таолонинг номи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида ўрнатилган ана шундай муқаддас алоқанинг ўзига яраша ҳурмат-эҳтироми ҳам бўлиши керак, ахир.

Келинг, қариндошлик риштасининг боғланишига сабаб бўлган илк ҳолатни кўз олдимизга келтирсак. Бир она ўз фарзандига жуфти ҳалол олиб бириш мақсади-да бегона хонадонга бегона одамлар ҳузурига бош эгиб боради ва: “уғлимиз сизнинг қизингизни ёқтириб қолипти ҳаттоки шу қиздан бошқасига уйланмайман деб қаттиқ туриб олган, хўп десангиз, сизнинг қизингизни келинликка эмас қиз қилиб олиб кетишлик учун сўраб келдик”, деб айтишади.

Абдуллоҳдан ривоят қилинади: "Жиддий бўлсин, ҳазил бўлсин,  ёлғон дуруст бўлмайди.  Ҳаттоки боласига ваъда бериб, кейин уни бажармаса ҳам (ёлғончи бўлади)",  дедилар". Ал-адаб ал-муфрад асарида Бухорий ривояти.

Ваъдалар берилиб хонадонларига қиз ўлароқ келин қилиб олиб келингандан сўнг, ота-она фарзандидан камчилик ахтариш йўлига тушадилар, хатто келинни ўзи қолиб унинг қавми қариндошларидан камчилигини гапиришлар бошланади. Фалон холангиз ёки аммангиз унақа-бунақа экан сиз худди фалон холангизга ўхшаркансиз билмаган эканман, агар ўғлим туриб олмаганида эди икки дунёда ҳам сизни келин қилмаган бўлардим деган совуқ гаплар бошланади. Қўполлик ва дағал сўзлар билан келинга қарата, онангиз сизга ҳеч бир ишни ўргатмаган эканда, деб келинга қараб ҳужумни бошлайди. Ўйламайдики  ўзлари ҳам бир вақтлар келин бўлган, бир пастда мукаммал қайнонага айланиб қолмаганку.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Агар соҳибингнинг айбларини гапирмоқчи бўлсанг, аввал ўз айбларингни эсла".  Деганлар (Ал-адаб ал-муфрад асарида Бухорий ривоят).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”, дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Хулоса:

  1. Мулойимлик Аллоҳ таолонинг раҳматидир.
  2. Мулойимликни Аллоҳ яхши кўради.
  3. Қўполлик дўст-у, ёрларни камайишига сабаб бўлади.
  4. Дўстларни хатосини кечирмоқ керак.
  5. Дўстларнинг ҳаққига дуолар қилиш лозим.
  6. Ишларда маслаҳат қилмоқ зарур.
  7. Аввал азму қарор қилиб, сўнгра Аллоҳга таваккул қилинади.
  8. Аллоҳ таваккул қилувчи бандаларини яхши кўради.
  9. Аллоҳ таоло мулойим Зотдир.

Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ўгитга амал қилувчилардан қилсин. Ҳамда ҳалимлик либоси билан сийласин!

 Манбалар асосида Ургут туман бош отинойиси Нурматова Зилолахон таёрлади


Киритилган вақти: 29/07/2020 16:41;   Кўрилганлиги: 74
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/articles/actual/kelin-bolib-kormagan-qaynonalar
Чоп этилган вақт: 11/08/2020 14:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг