Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Исломда аёлларга муносабат .

 
 

Жамият хеч қачон ёлғиз эркакларни ўзидан ташкил топмайди бу мумкин эмас, балки эркаклар ва аёллардан иборатдир. Бу ҳақиқат ҳаммамизга маълум. Бу ҳақиқатга Ислом ҳазорасида нима дейилган. Аёлни динимизда тутган ўрни шунчалик баландки ақлга сиғмайди. Тасаввур қилиб кўринг аёл бу онадир.     

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 23 оятида марҳамат қилади:“Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота – онага яхшилик қилишни амр этди”. Бандани Аллоҳга муомиласи ибодат биландир. Ота-онасига муомиласи уларга яхшилик қилиш биландир. Аллоҳни ҳаққи унга ибодат қилишимиз бўлса Ота-онани ҳаққи унга яхшилик қилишимиздир. Ояти каримада  Аллоҳ таоло ўз ҳаққидан сўнг ота-онани ҳаққини келтиряпти. Ота-онага яхши муомилада бўлиш Аллоҳ таолага ибодат қилишдан кейинги улуғ амаллардан бири экан.

Ёшлигимиздан бир ҳадисни ўқиганмиз, ёд олганмиз. Имом Бухорий, Имом Муслим Абу Ҳурайродан ҳадис  ривоят қилишади: Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб :Инсонларнинг қайси бири менинг чиройли муомилага ҳақлироқдир? деди. Пайғамбаримиз с.а.в.:“Онанг”, дедилар. Кейин ким ҳақли? Пайғамбаримиз с.а.в.:“Онанг”, дедилар. Кейин ким ҳақли?  Пайғамбаримиз с.а.в.:“Онанг”, дедилар. Кейин ким ҳақли? Пайғамбаримиз с.а.в.:“Отанг”, дедилар. Ислом онага чиройли муомилада, чиройли эҳтиромда бўлишга чақиради.                                            

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда: Бир киши Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб, эй Аллоҳнинг элчиси катта гуноҳ  қилиб қуйдим мен учун тавба борми? Пайғамбаримиз с.а.в. онанг борми дедилар? Йўқ, деди. Пайғамбаримиз холанг борми дедилар? ҳа, деди. Пайғамбаримиз с.а.в. унда унга яхшилик қил дедилар. Мана Исломда аёлни қадри! Онанинг қадри қанчалар улуғ! Ибодатлар  намоз, рўза, закот, ҳаж гуноҳларга каффорат. Онага яхшилик қилиш ҳам ибодат саналади ва гуноҳларни кечирилишига сабаб  бўлади.

 О.Назаров - Пастдарғом туман имом хатиби


Киритилган вақти: 18/09/2020 16:20;   Кўрилганлиги: 918
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/islomda-ayollarga-munosabat
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 17:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг