Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Икки қуш ёки азон мўъжизаси! (ҳаёт кечинмалардан)

 
 

Бисмиллахир раҳманир роҳим. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, жомеъ масжидимизга азон айтиш бахтига муяссар бўлганман. Бир куни жума намози олдидан. Азон айтмоқчи бўлиб, овоз кучайтиргични ёқсам, у ишламади. Шунда ташқарига масжид айвонида авонни айтишга тараддудландим. Масжид ҳовлисига экилган тут дарахтида иккита майнақуш тинмай чуғурлашарди.

Мен “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деб азонни бошлаганимда қушлар сайрашдан тўхтади, ва тумшуқлари билан қибла томонга юзланиб бир шоҳга ёнма-ён туриб олишди. Токи азонни айтиб бўлганимча қушлар қимирламади.  Азон айтиб бўлингач дуо қилиб намозга шошилдим. Бу мўжизани безосита кузатганим учун Аллоҳга шукрлар айтдим.

 

Дувлаев Ғулом - Каттақўрғон тумани “Қировул” масжиди мутаваллиси


Киритилган вақти: 19/09/2020 10:51;   Кўрилганлиги: 876
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ikki-qush-yoki-azon-mojizasi-hayot-kechinmalardan
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг